Ялла — ўзбек фолк-, рок- ва поп-гуруҳи. Асосчиси ва солисти — Фаррух Зокиров. 1970-йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институти қошида институт Ўқув театри директори, шоир Г.Рожков ва дастлабки мусиқа раҳбари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, композитор Е.Ширяев ташаббуси билан ВИА шаклида ташкил топган. Иштирокчилари — Ф.Зокиров (1976-йилдан бадиий раҳбар), Шаҳбоз Низомитдинов, Л.Кандалова, Б.Жўраев, С.Аванесов, А.Фатхуллин, Наргиз Бойхонова ва бошқалар 1971-йил Ўзбек консерт таркибига кириб, 1975-йил „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ансамбл“ унвонига сазовор бўлган. 1970-йиллар охирида ансамблга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Р.Илёсов (мусиқа раҳбари ва аранжировкачи, 1994-йилгача), Ж.Тўхтаев, А.Алиев, А.Тўлагановлар келиб қўшилган. „ЙА.“ ижодида миллий оҳанг ва усуллари рок мусиқа („блуз рок“, „софт рок“, „рок-н-ролл“ ва бошқалар), Европа ва Шарқ мусиқий эстрада шакллари ҳамда оммавий мусиқанинг бошқа воситалари билан уйғунлашиб, ўзига хос, жўшқин ва жозибали услуб шаклланишига асос бўлди. Репертуаридан фолкрок услубида қайта ишланган ўзбек халқ қўшиқ, ялла ва ашулалари („Бойчечак“, „Юмалаб-юмалаб“, „Қилпиллама“, „Ғайра-ғайра“, „Хандалак“ ва бошқалар), ўзбек композиторлари („Ўзбекистон“, С.Юдаков; „Қиз бола“, Э.Солиҳов; „Баҳор қасидаси“ Ф.ЯновЯновский ва бошқалар)нинг аранжировка қилинган асарлари ва Ф.Зокиров басталаган қўшиқлар („Мажнунтол“, „Сумалак“, „Масхарабозлар“, „Сен бўлмасанг ёнимда“, „Мусиқали чойхона“, „Лейли“, „Учқудуқ“, „Шаҳрисабз“, „Тошкентим онам“, „Юрт ишқида ёнаман“, „Бугун байрам“ ва бошқалар) ўрин олган. Айниқса, „Ялламаёрим“ (1984) ва „Мусиқали чойхона“ (1987) театрлаштирилган дастурлари машҳур бўлиб, Ўзбекистон ва кўпгина чет мамлакатларда намойиш этилган. Ижролари 10 дан ортиқ грампластинкага ёзилган. Европа, Осиё, Африка ва Америка мамлакатларида бир неча марта гастролда бўлган.

Ялла

Ялла гуруҳи
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Тошкент
Мамлакат Ўзбекистон
Фаолият йиллари 1970 йилдан
Жанр Рок, Эстрада, Поп, фолклор
Лейбл Мелодия (русча: Мелодия)
Таркиб

Фарух Зокиров
Жавлон Тўхтаев
Алишер Тўляганов
Сарвар Казиев

Игор Ҳолиқов
Собиқ аъзолар

Аббос Алиев
Тулкин Исаков
Абдуллаҳ Курбанов (м)
Олег Чесноков (м)

Даврон Гаипов
Вебсайт -

Тарих

„Ялла“ вокал-чолғу ансамбли 1970-йилда Тошкент шаҳрида Тошкент Театр Институти ва Тошкент Консерваторияси битирувчиларидан тузилган. 1971-йилдаги „Алло, истеъдодларни қидираяпмиз“ ("русча: Алло, мы ищем таланты") Бутуниттифоқ кўрик-танловида Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги „Ялла“ ансамбли рус тилида ижро этган „На тот болшак“ қўшиғи уларга кўрик-танлов дипломини келтириб, катта шуҳрат берди. 1974-йилда эса Ўзбекистонда анча танилиб қолган „Ялла“ Братиславадаги танловда „Мажнун тол“ қўшиғи билан Ғарбдаги томошабинлар эътиборига тушди. Уларнинг „Уч қудуқ“ қўшиғи эса Иттифоқ шлягерига айланди.

Филмографияси

Актёр

Филм
Йил Филм Рол Изоҳ
1978 Тўйлар муборак Ўзи Камео
1980 русча: Какие наши годы!' Ўзи Камео
1989 Тангалик болалар Ўзи Камео
2000 Алпомиш
200... русча: Майсара — Супер Звезда' Мюзикл
2003 Тақдир Давлат Зокиров (Шохрухнинг отаси)
Мунис онам Ўзи Камео
2010 русча: Ялла…начало…' Ўзи Ҳужжатли
«Ялла» гуруҳи
  1978 — Наша песня
  1979 — Ялла
  1982 — Три колодса
  1982 — Парад ансамблей
  1983 — Лицо возлюбленной моей
  1984 — Я не могу иначе
  2000 — Жиноуни
  2000 — Борода верблюда
  2003 — Гранд Коллекшн