Yalmonquloq
Ялмонқулоқ, кунгабоқар сутлама — сутламадошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Ўрта Осиёда тарқалган. Илдизи шохланадиган ўқ илдиз. Пояси тик, якка ўсади, бўйи 8 — 30 см. Барглари белкураксимон, кетма-кет ғуж бўлиб жойлашган. Гуллари майда, бир жинсли, соябонсимон тўпгулга йиғилган. Июлавг.гача гуллаб мевалайди. Меваси — кўсакча. Уруғидан кўпаяди. Бир тупи 600 дан кўпроқ уруғ беради. Ниҳоллари апрел—майда ўсиб чиқади.
Ўсимликнинг тана баргларида оқ сутлама шира бўлиб таркибида заҳарли модда - эуфорбин бор. Пахта далалари, бедапоялар, ғалла экинлари орасида учрайди. Йўл ёқалари, суғориш шаҳобчалари бўйлари, ташландиқ ерларда, боғларда ўсади.
Кураш чоралари: уруғликни тозалаш, ўтоқ қилиш, анғизни чуқур юмшатиш.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |