Yalpi hosil
Ялпи ҳосил, қишлоқ хўжалиги экинларининг ялпи ҳосили — алоҳида хўжалик ёки биронбир ҳудудий бирлик чегараларидаги барча экин майдонларида етиштирилган (йиғиб олинган) маҳсулот ҳажми. 1954-йилдан бошлаб ҳисобгаолинади. Ўзбекистон статистика органлари Ялпи ҳосил ҳажмини умуман барча тоифадаги хўжаликлар бўйича туман, вилоят, республика миқёсида алоҳидаалоҳида ҳисобга олади. Ялпи ҳосил статистикасида Ялпи ҳосилнинг тахминий ва охирги ҳажмини аниқлаш қабул қилинган. тахминан ҳажм апробация усулида 1-сентабрга бўлган ҳолат бўйича, охиргиси — йил охирида белгиланади. Ялпи ҳосилнинг тахминий ҳажмини белгилашда барча хўжаликлардан олинган ҳисобот маълумотлари асос бўлади. Ялпи ҳосилнинг охирги ҳажми тахминан кўрсаткичларни хўжаликларнинг ноябр ва декабрдаги йиллик ҳисоботлари асосида қайта аниқлаш йўли билан белгиланади (яна. қ. Ҳосилдорлик). Экинларнинг Ялпи ҳосилни оширишнинг омиллари — ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлар яратишдан, интенсив технология, комплекс механизациялаш ва кимёлаштириш асосида янги агротехника усулларини қўллашдан иборат.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |