Yaltirbosh
Ялтирбош, арпабош, чўчқаёли — ғалладошларга мансуб кузги бир йиллик бегона ўт тури. Ўрта Осиё, Россиянинг Европа қисми, Кавказ ва Ғарбий Сибирда кенг тарқалган. Пояси туксиз, бўйи 15—40 см, барглари қалами тукли. Бошчаси йирик (23 см), 5—10 гулли, тўқ оловранг, меваси учи қиррали, майда дон. Уруғи 5 см чуқурликдан қийғос униб чиқади (12 см дан чуқур бўлганда унмайди). Я фақат уругидан кўпаяди. Бир ўсимлик 2 минггача уруғ беради. Уруғи кузда униб чиқиб, қишлайди, эрта баҳорда эса майсасининг ривожланиши давом этади. Курашиш чоралари: уруғликни саралаш, трефлан, которан ва бошқалар гербипидларни қўллаш.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |