Яман Cандар (туркча: Яман Cандар) — 1291-1461-йиллар орасида Онадўлида ҳукм сурган турк-ислом беклигининг асосчиси. Яман Cандар ушбу бекликни 1291-1309-йиллар орасида бошқарган[1][2][3].

Яман Cандар
туркча: Яман Cандар'
Cандароğулларı беки
Салтанат 1291-1309
Ўтмишдоши лавозимга асос солинди
Давомчиси Сüлейман Бей И
Вафоти 1309-йил
Фарзандлари Сüлейман Бей И
Якуп Бей
Уй Cандароğулларı
Дини Сунни Ислом

Келиб чиқиши ва ёшлиги

Яман Cандарнинг туркман қабиласидан эканлигидан бошқа ҳеч қандай манбалар тарихда учрамайди. Аммо унинг туркманларнинг қайси қабиласидан эканлиги манбаларда ёритилмаган. Ислом энсиклопедиясига кўра, унинг исми Cандар ҳам сарой қўриқчилари унвони бўлган ва Яман Cандар, катта эҳтимол, Салжуқийлар саройидаги cандар яъни қўриқчи бўлган[4].

Фуқаролар урушидаги фаолияти

1291-йилда Кўния султонлиги қарам бўлган Ҳулокуийлар давлати олий хони Арғун ибн Абақахон вафот этди. Салжуқийлар шаҳзодаси Қилич Арслон (Қримда яшовчи Кайкаус ИИ нинг ўғли) Арғун хоннинг ўлимидан кейинги тартибсизликлар чоғида 1292-йилда Салжуқийлар тахтига курашиш учун Онадўлига келди. Унинг асосий иттифоқчиси Çобаноğулларı беклиги эди. Кўния султони, Қилич Арслоннинг акаси Месут Қилич Арслонни таъқиб остига олди. Аммо Çобаноğулларı беклиги беки Музаффереддин Явлак Арслан ва Қилич Арслон жангда Месутни мағлубиятга учратди. Месут қамоққа олинди. Бироқ Яман Cандар кутилмаган ҳужум орқали икки иттифоқчини мағлуб этди. Месут озод қилинди ва Музаффереддин Явлак Арслан қатл этилди[5].

Беклик даври

Ҳулокуийлар давлатининг янги хони Гейхату Яман Cандардан мамнун бўлиб, Кастамону (Туркиянинг Қораденгиз минтақаси, илгари Çобаноğулларı беклиги мулки бўлган)ни Яман Cандарга иқто сифатида ҳадя этди. Яман Cандарнинг кейинги ҳаёти ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. У, эҳтимол, ХИВ аср бошларида вафот этган. Баъзи манбаларда 1309-йилда вафот этганлиги қайд этилган[6].

Вафотидан сўнг

Яман Cандарнинг вафотидан кўп ўтмай, Çобаноğулларı беклиги Кастамонуни қайтариб олганлар. Беклик тахтига ўғли Сüлейман Бей И ўтирган.

Манбалар

  1. ↑ Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı (1937). Анадолу Бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу Девлетлери (2019 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751624574
  2. ↑ Йücел, Яşар (1980). Анадолу Бейликлери Ҳаккıнда Араşтıрмалар И: Çобан-Оğулларı Бейлиğи, Çандар-Оğулларı Бейлиğи, Меликü’л-Эбсар’а гöре Анадолу бейликлери (1988 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751600806
  3. ↑ Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 109
  4. ↑ Ислам Энcйcлопедиа
  5. ↑ Проф. Яşар Йücе-Проф. Али Севим: Тüркие тариҳи Cилт И, АКДТЙКТТК Яйıнларı, İстанбул, 1991 пп. 199
  6. ↑ Туркиш ҳисторй, 2016-06-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-27
Ҳумкдорлик унвони
Ўтмишдоши:
лавозимга асос солинди
Cандароğулларı беки
1291-1309
Вориси:
Сüлейман Бей И