Yamayka
Ямайка (Жамаиcа, Жумеика) – Вест-Индиядаги давлат. Ямайка оролида ва унга ёндош бир неча майда оролларда жойлашган. Майдони: 10 990 км². Аҳолиси 2 790 765 млн. киши (2023). Пойтахти – Кингстон шаҳри Маъмурий жиҳатдан 3 графликка бўлинган[1]. Аҳоли 2011-йилда 2 697 983 кишини ташкил этди.
Ямайка Жамаиcа
| |
|---|---|
|
Шиор: Оут оф манй, оне пеопле Инглизча: Кўплардан, Битта Халқ | |
| Мадҳия: Жамаиcа, Ланд Wе Лове | |
|
| |
| Пойтахт | Кингстон |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Ҳамдўстлик |
• Роҳиб |
Елизавета ИИ |
| Кеннетҳ Ҳалл | |
| Портиа Симпсон Миллер | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
6-август 1962 |
| Майдон | |
• Бутун |
10,991 км2 (166-ўрин) |
• Сув (%) |
1.5 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
2,731,832 (137-ўрин) |
| • Зичлик | 248/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$11,560 мил. (134-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$4,232 |
| Пул бирлиги | Ямайка Доллари (ЖМД) |
| Вақт минтақаси | УТC–5 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–5 |
| Қисқартма | ЖМ |
| Телефон префикси | 1-876 |
| Интернет домени | .жм |
|
| |
Давлат тузуми
Ямайка – Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи мустақил давлат. Амалдаги конституцияси 1962-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – Буюк Британия қироличаси, унинг номидан давлатни генералгубернатор бошқаради. Қиролича генерал-губернаторни мамлакат бош вазири тавсияси билан тайинлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (сенат ва вакиллар палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Ямайканинг катта қисмини оҳактошли плато (баландлиги 500–1000 м) эгаллаган; шарқий қисмида Блу-Маунтин тоғлари бор. Жанубий ва ғарбий соҳиллари камбар аллювиал пасттекислик мавжуд. Жанубий соҳилларда қулай гаванлар бор. Қайноқ радиоактив ва термал олтингугуртли булоқлар мавжуд. Кучли зилзилалар бўлиб туради (1692- ва 1907- йилларда фожиали бўлган). Боксит, темир ва марганец руда конлари бор. Иқлими тропик пассатли иқлим. Январнинг ўртача температураси 24—25 °C, июлники 26—27 °C. Йиллик ёғин жанубида 800 мм, тоғларда 5000 мм гача. Кучли бўронлар бўлиб туради. Тупроқлари тоғ жигаррангқизил ва қизилқўнғир тупроқлар ташкил этади. Энг йирик дарёси – Блек-Ривер. Мамлакат марказидаги плато ва шарқдаги тоғ ён бағирлари доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган. Оролнинг ғарбий ва жанубий қисмидаги текисликларда саванна ўсимликлари ўсади. Ҳайвонот дунёси нисбатан камбағал. Майда кемирувчи ҳайвонлар, қушлар, кўршапалаклар учрайди. Хелцҳир Хилс резервати, 2 денгиз парки бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг асосий қисми (80%) ямайкаликлар (аксарияти негр ва мулатлар); ҳинд, хитой, инглизлар ҳам яшайди. Расмий тил – инглиз тили. Шаҳар аҳолиси 50,2%. Диндорларнинг аксарияти – протестантлар ташкил этади. Йирик шаҳарлари: Кингстон, Спаниш-Таун. Бу шаҳарлар саноат ва коммуникация марказларидан ҳисобланади.
Тарихи
Ямайкада қадимдан индейсларнинг аравак тил оиласига мансуб қабилалари яшаб келган. Оролга европаликлардан дастлаб 1494-йил Христофор Колумб экспедицияси бориб тушган ва уни Сант-Яго деб атаган. Кейинчалик индейсча „Хаймака“ („булоқлар ороли“, „Ямайка“) деб номланган. 1508-йилдан испанлар Ямайкани ўз мустамлакасига айлантириб маҳаллий аҳоли (араваклар)ни бутунлай қириб ташлади. 1513-йилдан шакарқамиш плантацияларида ишлатиш учун Африкадан қуллар олиб борилди. 1655-йил Ямайкани инглизлар босиб олди (1670-йил расмий равишда Буюк Британия мустамлакасига айлантирилди). Инглизлар Я.ни қул савдосининг йирик марказларидан бирига айлантирдилар. 1823—1824 ва 1831—1832-йиллардаги қулларнинг оммавий ҳаракати натижасида 1833-йил қулдорлик бекор қилинди (1838-йил тўлиқ бекор қилинди). 1958-йилдан Ямайка Буюк Британия томонидан ташкил этилган Вест-Индия Федерацияси таркибида бўдси. 1959-йил Ямайка ички ўзиниўзи бошкариш ҳуқуқини қўлга киритди. 1961 м-йил федерация таркибидан чиқси. Я. 1962йил 6-августда мустақилликка эришди. 1962-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 6-январда тан олган. Миллий байрами – августнинг биринчи душанбаси – Мустақиллик куни (1962).
Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари. Я. лейбористлар партияси, 1943-йил тузилган; Халқ миллий партияси, 1938-йил асос солинган. Я. касаба уюшмалари конгресси; Я. миллий ишчилар иттифоқи, 1972-йил ташкил этилган; Бустаманте саноат ишчилари касаба уюшмалари, 1938-йил тузилган.
Хўжалиги, иқтисодиёт ва транспорти
Ямайка – аграриндустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда кон саноати 7,2%, қайта ишлаш саноати 20.1%, қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш 9,4% ни ташкил этади. Иқтисодиётининг асоси экспорт учун боксит қазиб олиш ва гилтупроқ ишлаб чиқариш.
Саноати
Саноатида боксит қазиб олиш ва гултупроқ ишлаб чиқариш миллий компаниялар томонидан АҚСҲ ва Канада сармояси иштирокида амалга оширилади. Қандшакар, ром, тамаки, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланган; хориждан келтириладиган нефтни қайта ишлаш, семент ишлаб чиқариш, кимё, фармацевтика корхоналари бор, электрон аппаратлар йиғадиган зд ишлайди. Йилига ўртача 3,9 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Хорижий сайёҳлик ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалигида экспорт учун шакарқамиш, банан, ситрус мевалар, кофе, какао, қалампир, тамаки етиштирилади. Ички эҳтиёж учун батат, маниок, шоли, маккажўхори экилади. Чорвачилик суст ривожланган. Асосан, қорамол, чўчқа, эчки боқилади, балиқ овланади.
Транспорти
Автомобил йўллари узунлиги – 18,6 минг км, темир йўллар узунлиги – 200 км. Асосий денгиз порти ва халқаро аэропорти – Кингстон.
Ташқи савдо
Ямайка четга боксит, гилтупроқ, банан, қандшакар, ром, тамаки, ситрус мевалар чиқаради. Четдан ёқилғи, хом ашё, саноат жиҳозлари, транспорт воситалари, озиқ-овқат ва истеъмол моллари олади. Ташқи савдода АҚСҲ, Буюк Британия, Канада билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – Ямайка доллари.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Врачлар Кингстон яқинидаги ВестИндия университетининг тиббиёт факултетида тайёрланади. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Бошланғич мактабларда ўқиш муддати 6 йил, ўрта мактабларда 7 йил Хусусий ўқув юртлари ҳам бор. Ўқиш инглиз тилида. Ҳунартехника таълими тўлиқсиз ўрта мактаб негизида олиб борилади. Кингстон шаҳри яқинида ВестИндия университети (1948 йил ташкил этилган), Кингстонда гуманитар ва табиий фанлар ҳамда технология коллежи, СпанишТаунда қишлоқ хўжалиги мактаби бор. Илмий муассасалари: Я.ни ўрганиш институти (1879), илмий текширишлар кенгаши (1960), режалаш бошқармаси, тиббиёт ассоциацияси, тиббий тадқиқотлар лаборатория (ҳаммаси Кингстонда), Кариб овқатланиш институти (1967, Мона қишлоғида) ва бошқалар Кингстонда Я. кутубхона хизмати (1948), мактаб кутубхоналари хизмати, Мона қишлоғида университет кутубхонаси (1948) ва коллеж кутубхонаси бор. Кингстонда тарих, тиббиёт тарихи, бадиий музейлар, СпанишТаунда халқ музейи мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Ямайкада бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Асосийлари: „Дейли глинер“ („Кундалик хабарчи“, кундалик газета, 1834 йилдан), „Дейли стар“ („Кундузги юлдуз“, кундалик кечки газета, 1951 йилдан), „Карибиан челлендж“ („Кариб чақириғи“, ойлик журнал, 1957 йилдан), „Санди глинер“ („Якшанба хабарчиси“, „Дейли глинер“ газета иловаси). „Джампресс“ ҳукумат ахборот агентлиги 1984-йил ташкил этилган. „Телевижи Джамайка лимитед“ радиотелевидение хизмати, 1959-йил тузилган. Я. радиоси тижорат хизмати бўлиб, 1947-йил асос солинган. Яна бир қанча тижорат радиостансия мавжуд.
Адабиёти
Адабиёти инглиз ва креол тилларида ривожланмоқда. Луиз Беннетнинг креол тилида яратган шеърлари машҳур. Инглиз тилидаги адабиёт ХВИИИ асрда вужудга келган. Т. Редкам (1870—1933) шеър ва песалари, Г. Ж. Де Лиссер (1878—1944) романларида миллий мавзу ўз аксини топди. Бу даврда шоир К.МакКей (1890—1948) машҳур бўлган. Иккинчи жаҳон уруши (1939—1945) дан кейин адабиётнинг юксалиш даври бошланди. Ижтимоий мавзуда Р.Мейснинг „Инсонака“ (1954), „Қора чақмоқ“ (1955) номидаги дастлабки романлари, „Янги кун“ (1949) қиссаси, В.Риднинг „Қоплон“ (1958) қиссаси юзага келди. Миллий озодлик кураши мавзуси Ж.Хирннинг „Дераза яқинидаги товуш“ (1955), „Яшаш мумкин бўлган мамлакат“ романларидан ўрин эгаллади. О.Паттерсоннинг „Харобалар йўқ“ (1967), „Сизиф фарзандлари“ (1968) романлари замонавийликка, „Жон фидо қил, узоқ кун“ (1972) тарихий романи ХВИИИ асрдаги Я. ҳаётига бағишланган. К.Томпсон, Э.Солки, П. О. Робинсон, Д.Хайнде ва бошқалар ҳикоя жанрида самарали ижод қилдилар. Я.да биринчи шеърий антология 1929-йил нашрдан чиққан. Шоирлардан У. Э. Роберц, Ф.Шерлок машҳур бўлган. Уларнинг шеърларидаги ватан мавзуини шоирлар В.Виртю, Д.Кемпбелл, Х.Карбери, М.Моррис, Д.Скотт, А.Макнис ва бошқалар давом эттирдилар. Т.Роннинг песалари машҳур.
Маъморлиги ва тасвирий санъати
Ямайка санъатида Европа, айниқса инглиз маданиятининг кучли таъсири Африка халқлари анъаналари билан қўшилиб кетган. ХВИИ—ХИХ асрларда шаҳарларда инглиз меъморлиги услубида тўғри бурчакли 1 қаватли тош ва ғишт иморатлар қурилди (СпанишТаундаги СентКетрин собори, 1655; Кингстондаги Рокфорт қалъаси, 17аср охири – ХИХ аср; Кингстондаги штаб биноси, ҳозирги ҳукумат саройи, ХВИИИ аср). Халқ турар жойлари 2 қаватли металл безакли ёғоч уйлар (верандаси билан) бўлган. Бойларнинг шаҳар яқинидаги уйлари америка „мустамлакачилик услуби“да барпо этилган. ХХ асрнинг ўрталаридан замонавий кўп қаватли бинолар қурила бошлади (ВестИндия университети биноси, Кингстондаги Неннивилл турар жой массиви).
ХХ аср ўрталаридан профессионал тасвирий санъат ривожланди. Оддий кишилар ҳаёти, мамлакатдаги ижтимоий зиддиятлар тасвирий санъат усталари асарларида ўз ифодасини топмоқда. Рассомлардан А.Хю, Р.Кемпбелл, Д.Поттингер, Л.Моррис, ҳайкалтарошлардан Э.Менли, Н.Рой машҳур. Я.да ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик каби анъанавий халқ ҳунармандчилиги ривожланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |