Яама масжиди (франсузча: Мосқуéэ де Яама) 1962-йилда Нигернинг Таҳуа вилоятидаги Яама қишлоғида қурилган маҳаллий Судан-Саҳелия меъморчилик услубида қурилган масжиддир.

Масжид
Ямма масжиди
Мосқуéэ де Яама
Мамлакат  Нигер
Вилоят Таҳуа вилояти
Координаталар 14°21′34.5″Н 5°29′57.2″Э / 14.359583°Н 5.499222°Э / 14.359583; 5.499222
Асосий сана:
1962-йил

Тарихи

Франсуз мустамлакачилиги 60 йилдан ортиқ давом этиб, 1960-йилда якунланган бўлса-да, бу ҳудуд ташқи таъсирлардан деярли дахлсиз бўлиб қолган. Шунинг учун қишлоқ аҳли жамоа билан намоз ўқиш учун Жума масжиди қуришга қарор қилган. Масжид қурилишида анъанавий усуллардан фойдаланишни мақул кўришган. Ушбу иншоот лой ғиштлардан қурилган бўлиб, кейинчалик марказий гумбаз ва тўртта бурчак минорасининг қўшилиши билан умумий кўриниши ўзгарган[1]. Қишлоқнинг ҳар бир аҳолиси қурилишга ўз ҳиссасини қўшган: ер майдонини ҳадя қилган ер эгасидан тортиб, лой ғишт ясаганлар, сув ташиганлар, ёғоч йиғганларгача – ҳамма масжид қурлишида фаол иштирок этган[1].

Бу масжид 1986-йилда архитектура бўйича Оға Хон мукофоти совриндори бўлган[1].

Архитектураси

Масжид маҳаллий Судан-Саҳелия архитектура услубида қурилган. Шунингдек, Хауса халқи томонидан қўлланиладиган тубали услубидан ҳам фойдаланилган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Арчнет. „Яама Мосқуэ“. 2018-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-март.

Ҳаволалар