Ян Жижка (1360 – 1424-йил 11-октабр) — чех халқининг миллий қаҳрамони, саркарда, гусчилар ҳаракати арбоби. Грюнвалъд жанги (1410) қатнашчиси. Таборийларнинг 1-гетмани (1420-йилдан). Армия тизимига вагенбург тизимини жорий этган. Унга кўра, таборийлар маълум бир тепаликни истеҳком қилиб олиб атрофини аравалар билан тўсишган, фақат бир томонгина душман ҳужуми учун атайин очиқ қолдирилган (қаранг Ароба мйпо). Ж. Пршибислава ш.ни қамал қилиш пайтида ўлатга чалиниб вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил