Yan Rudzutak
Рудзутак Ян Эрнестович [1887.3 (15).8, Курляндия губернияси Голдингенск уезди (ҳозирги Латвия) — 1938.28.7, Москва] — Туркистонда болшевикча режимни мустаҳкамлашда қатнашган совет сиёсатчиларидан бири. РКП (б) МК Туркбюро раиси (1921-йил март— октабр), РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси раиси (192223), РКП(б) МК котиби (1923-йил апрел — 1924-йил май). Г.К.Оржоникидзе билан биргаликда Туркбюро ўрнида Ўрта Осиё бюроси (Средазбюро) тузилишининг ташаббускори. Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ҳукумати таркибидан миллий раҳбар ходимларни чиқарган ва Бухородан сургун қиддирган (1923-йил июн). БХСР ва ХХСР ни советлаштириш жараёнига раҳбарлик қилган. Кейинчалик СССР темир йўллар халқ комиссари (192430), СССР ХКС ҳамда СССРМеҳнат ва мудофаа кенгаши раисининг ўринбосари (1926—1937). Совет режимига садоқат билан хизмат қилса ҳам қамоққа олинган (1937-йил 24-май) ва отиб ташланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |