Яна
Тавсиф
Узунлиги 1 490
Майдони 238 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Яна — Саха Республикасидаги дарё. Юқори Яна тизмасининг шимолий ён бағирларидан оқиб тушувчи Дулгалах ва Сартанг дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Шимолга томон оқа бориб Лаптевлар денгизига қуйилади. Узунлиги 1490 км, ҳавзасининг майдони 238 минг км². Казаче қишлоғидан ўтгач, Яна 5300 км²га яқин майдонга эга бўлган делта ҳосил қилади. Асосан, ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 1000 м³/сек. Октябр ўрталаридан май ўрталаригача музлаб ётади. Янанинг 890 км қисмида кема қатнайди. Кема қатнови атиги уч ой давом этади. Янанинг Адича (715 км) ва Битантай (586 км) каби йирик ва бир қанча майда ирмоқлари бор. Асосий пристанлари: Верхоянск, Батагай, УстКуйга; қуйилиш қисмида — Нижнеянск порти.