Yangi Shusha masjidi
| Масжид | |
| 2025-йил март ойида қурилиш майдонининг ҳаводан олинган манзараси | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Шуша |
| Бинокорлик | 2021-йил 12-май[1]—2026-йил (режалаштирилган)[2] |
| Ҳолати | қурилиш ишлари кетмоқда |
Янги Шуша масжиди (озарбайжонча: Ени Şуşа мəсcиди) – Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида қурилаётган масжид[1].
Тарих
Масжид пойдевори 2021-йил 12-май куни қўйилган[1].
2025-йил 17-июл куни президент Илҳом Алиев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов қурилиш майдонида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар[2]. 2025-йил 16-сентябр куни президент Илҳом Алиев ва Бирлашган Араб Амирликлари президенти, шайх Муҳаммад ибн Зайд ан-Наҳён майдонга ташриф буюриб, давом этаётган ишларни кўздан кечирдилар[3].
Масжид қурилиши 2026-йилда якунланиши режалаштирилган[2].
Меъморий ечим ва дизайн
Масжиднинг умумий шакли Ғалаба куни билан боғлиқ бўлган 8 рақамини эслатувчи шаклда[4], 2 та минора эса ноябр ойига ишора қилувчи 11 рақами шаклида лойиҳалаштирилган[4].
Эълон қилинган лойиҳа тафсилотларига кўра, минораларнинг баландлиги 72 метр бўлиши режалаштирилган[5]. Ташқи кўринишида Шушанинг тарихий масжидлари минораларига хос геометрик безаклардан фойдаланиш ва гумбазни мозаика билан қоплаш кўзда тутилган[5]. Лойиҳалаш ишларида озарбайжонлик ва италиялик меъморлар иштирок этган[1].
Галерея
-
Қурилиш жараёнидаги масжид, 2025-йил июл
-
Қурилиш майдонида Муҳаммад ибн Зайд Ал Наҳаён ва Илҳом Алиев
-
Қурилиш майдонида Гурбангули Бердимуҳамедов ва Илҳом Алиев
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „İлҳам Əлиев Şуşада ени мəсcидин тəмəлини қоюб“. Пресидент.аз. Оффиcиал wебсите оф тҳе Пресидент оф тҳе Републиc оф Азербаижан (2021-йил 12-май). 2025-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Азəрбайcан Президенти вə Тüркмəнистан Халқ Мəслəҳəтинин сəдри Ени Şуşа мəсcидиндə тикинти иşлəринин гедиşи илə танış олублар“. Пресидент.аз. Оффиcиал wебсите оф тҳе Пресидент оф тҳе Републиc оф Азербаижан (2025-йил 17-июл). 2025-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-декабр.
- ↑ „Азəрбайcан вə БƏƏ президентлəри Ени Şуşа мəсcидиндə тикинти иşлəринин гедиşи илə танış олублар“. Репорт (2025-йил 16-сентябр). 2025-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-декабр.
- ↑ 4,0 4,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедМусават-2025 - ↑ 5,0 5,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедТренд-2025