Янги Швабия (нем. Неу-Счwабенланд ёки Неусчwабенланд) — Антарктида ҳудудидаги 20° шарқий узунлик ва 10° ғарбий узунлик орасида жойлашган, 1939-йил 19-январдан, 1945-йил 8-майга қадар Германия даъвогарлик қилган ҳудуд.

Янги Швабия ҳудуди

Янги Швабия ҳудуди Қиролича Мод Ерида жойлашган. Ушбу ҳудудга 1938-йилдан то шу кунларга қадар Норвегия ҳам даъвогарлик қилади.

„Янги Швабия“ (Учинчи Немис) экспедицияси 1938-йил 17-декабридан 1939-йил февралига қадар Алфред Ришер раҳбарлигида олиб борилган. Экспедициянинг мақсади Антарктидадаги немис кит овловчи стансияларини ҳимоя қилиш бўлган. Люфтваффе учувчилари қарийб 600 минг квадрат километр масофани (бу ҳозирги Германия ҳудудига деярли иккита келадиган масофа) учиб ўтиб, ҳар 25-30 километр масофада вимпеллар ташлаб ўтишган. 350 минг квадрат километр масофа суратга олинган, 11 мингдан ортиқ фотосуратлар тайёрланган.

Янги Швабия ва Гамбург ўртасида „Швабия“ қидирув кемаси орқали доимий алоқа бўлиб турган.

Афсоналар

Ўта сирли Янги Швабия базаси (ёки 211-база) ҳақида жуда кўплаб афсоналар мавжуд, бироқ улардан ҳеч бири ўз исботини топмаган.

  • База жойлашган ҳудудда ерости шаҳри сирли лабораториялари билан қурилган.
  • Янги Швабия муҳандисларининг „ижод маҳсули“ — учар ликопчалари ҳозирги кунларга ҳудуд осминида учиб юради.
  • Гитлер ва балки, Генрих Муллер ва Мартин Борманлар сирли шаҳардан бошпана топган бўлишлари мумкин.
  • Учунчи рейхни ўрганган олимлар: Р.Веско, В.Терзийски, Д.Чайлдерссларнинг сўзларига кўра сувости кемалари орқали Жанубий қутбга ва „Янги Швабия“га конслагерларнинг минглаб асирлари ва бир неча ўнлаб олимлар олиб келинган.

Далиллар

Файл:Неусчwабенланд флаг.гиф
Янги Швабиянинг колониал байроғи
  • Исботланганки, базада атом физикаси ва уранни бойитиш бўйича тажрибалар олиб борилган.
  • Антарктидада уран рудаларини қидириш ишлари олиб борилган.
  • Янги Швабия ҳақидаги барча ҳужжатлар Гитлер Германиясининг капитуляциясидан кейин йўқ қилинган. Иттифоқчи кучлар томонидан топилган баъзи бир ҳужжатлар лойиҳа ҳақидаги тўлиқ тасаввурларни бера олмайди.
  • Базанинг ер устидаги қисми 1946-йилда адмирал Ричард Берд томонидан йўқ қилинган.
  • Шуниси маълумки, Янги Швабияда 8 тагача йирик сувости кемалари бўлган.

Бугунги кунда

Ҳозрги вақтда жанубий узунликнинг 60° жанубидаги ҳудудларда Антарктида ҳақида Конвенсия амал қилади. Унга кўра, а кўрсатилган ҳудудларда илмий-текшириш ишларидан бошқа ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланган. Янги Швабия ҳудуди (Қиролича Мод Ери)да "Номайр" немис стансия ишлаб турибди, лекин немис олимларининг фаолияти фашистик тарих билан ҳеч қандай алоқадорликка эга эмас.