Янги Гранада — асосий ўзаги Колумбия ҳисобланган Жанубий Америкадаги испан мустамлакалари номи (1538-йилдан). Турли вақтларда ҳозирги Венесуэла, Панама, Эквадор ҳудудларини ўз ичига олган. Испаниядан мустақил бўлгани (1819)дан сўнг 1863-йилгача ҳозирги Колумбия ва Панама ҳудудининг номи.