Ени масжиди (макед.: Јени џамија, албанча: Жени Хҳамиа, туркча: Ени Cами) Шимолий Македониянинг Битола шаҳрида жойлашган. У 1558-йилда Қози Маҳмуд афанди томонидан қурилган[1]. Масжид ўзининг ажойиб декоратив безаклари ва сталактитлари билан машҳур. Янги масжидда топилган сирланган безак буюмлари мамлакатдаги ягона намунадир. Бугунги кунда ушбу масжидда санъат галереяси ҳам очилган[2]. Ени сўзи туркчада „янги“ деган маънони англатади.

Масжид
Янги масжид
Мамлакат  Шимолий Македония
Шаҳар Битола
Координаталар 41°01′51″Н 21°20′06″Э / 41.03083°Н 21.33500°Э / 41.03083; 21.33500
Асосий сана:
1558 (467 йил аввал) (1558)
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар баландлиги 40 метр

Тарихи

Маҳаллий афсоналарга кўра, масжид бир вақтлар Авлиё Георгега бағишлаб қурилган черков ўрнида қад ростлаган[3] Бу 2004–2010-йилларда Гордана Филиповска Лазаровска бошчилигида олиб борилган археологик қазишма ишларида ҳам тасдиқланган. Масжид қурилган пойдеворда тўртта базилика ва эски масжиднинг пойдеворини топилган[3].

Ҳозирги масжид биноси 1558–1559-йилларда Султон Сулаймон И даврида қози Меҳмед афанди буйруғи билан қурилган. Бинонинг архитектураси Битоланинг асосий масжиди Ис’ҳоқ Чалабий масжидига ўхшаб кетади[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Миҳажловски, Роберт; Стожкоски, Слободан; Филиповска Лазаровска, Гордана (2018). "МЕДИЭВАЛ БИТОЛА АФТЕР 1018: ТҲЕ CУЛТУРАЛ ҲОРИЗОНС ОФ ТҲЕ ЕНИ МОСҚУЭ". Ниš И Византижа. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/39704529. 
  2. ↑ „Ени Мосқуэ Битола“. Битола.инфо (2009-йил 25-август). Қаралди: 2023-йил 12-май.
  3. ↑ 3,0 3,1 Миҳажловски, Роберт (2008–2009). "ТҲЕ ЕНИ МОСҚУЭ ИН БИТОЛА ИН ТҲЕ ЛИГҲТ ОФ ТҲЕ МОСТ РЕCЕНТ АРCҲАЭОЛОГИCАЛ ИНФОРМАТИОН". Патримониум.мк 3-4 (5–6): 183–188. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/12143870. Қаралди: 12 Май 2023. Янги масжид (Битола)]]
  4. ↑ Миҳажловски, Роберт; Стожкоски, Слободан; Филиповска Лазаровска, Гордана (2018). "МЕДИЭВАЛ БИТОЛА АФТЕР 1018: ТҲЕ CУЛТУРАЛ ҲОРИЗОНС ОФ ТҲЕ ЕНИ МОСҚУЭ". Ниš И Византижа. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/39704529.