Yangi sharq
Qiyofa
"Янги шарқ" — ижтимоий-сиёсий, адабий, расмий газета. 1919-йил 1-июлдан 1921-йилнинг бошларигача Фаргона шаҳрида чоп этилган. Дастлаб ҳафтада 2 марта, 1919-йил сентябрдан 1 марта чиққан. Ношири — дастлаб Фарғона вилоят музофот миллий ишлар мудирияти, сўнгра вилоят мусулмонлар бюроси. Газ. Чўлпоннинг "Янги Шарқ" шеъри билан очилган. "Янги шарқ."да жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, фуқаролар уруши, маориф, тил ва адабиёт, маданий ҳаётга оид мақолалар, шеърлар эълон қилинган. Чўлпон, Назир Тўрақулов, Т.ҚориНиёзий, Лазиз Азиззода, Абдулла Бегий, Ҳоди Файзий ва бошқалар ижодкорларнинг шеър ва мақолалари босилган. Газ.га Ҳоди Файзий, Назир Тўрақулов ва бошқалар муҳаррирлик қилганлар. Жами 100 сони чиққан.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |