Yangi yil
Янги йил — эски йил тугаганидан кейин бошланадиган навбатдаги йил; эски йилнинг тугаши ва янги йилнинг бошланиши нишонланадиган кун. Йилнинг бошланиши турли халқларда ҳар хил вақтга тўғри келади. Кўпчилик мамлакатларда, хусусан, Европа мамлакатлари ҳар йили Янги йилни миллий байрам сифатида 1-январ (Янги йил куни) кунида нишонлашади[1]. Ҳижрий йил ҳисоби қабул қилинган жойларда эса қуёш йилининг турли саналарида байрам қилинади. Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда Наврўз байрамини Янги йилнинг кириб келиши тариқасида қадимдан кенг нишонланади.
| Янги йил | |
|---|---|
| Янги йил арчаси | |
| Тури | Халқаро |
| Сана | Григорий тақвимида йилнинг биринчи куни (1-январ) |
| Нишонланиши | Бутун дунёда нишонланади |
| Қоидалари | мушаклар отиш, арча атрофида айланиш, оилавий ҳамда кечки базмлар |




Йилнинг бошланиши 1-январ сифатида милоддан аввалги 46-йилда Рим ҳукмдори Юлий Сезар томонидан ўрнатилган[2]. Қадимги Римда бу кун Янус — танлов, эшиклар ва барча бошланишлар худосига бағишланган. Январ ўз номини икки юз билан тасвирланган худо Янус шарафига олди: бири олдинга, иккинчиси орқага қарайди[3].
Янги йил, стандарт вақтни ҳисобга олган ҳолда, Тинч океанида бошланади, Кирибати Республикасининг Лайн оролларида биринчи бўлиб кутиб олинади (УТC+14 вақт зонаси). Америка Самоаси, Мидуэй ороллари ва Ниуэ (УТC-11 вақт минтақаси) аҳолиси Янги йилни ҳаммадан кечроқ — Лайн оролларидаги Кирибатида 2-январда ва ярим тундан кейин 1 соатдан кейин кутиб олишади[4].
Тарихи
Янги Йил байрами инсониятнинг энг қадимги байрамларидан бири бўлиб, қадимги Бобил ва қадимги Мисрда милоддан аввалги 3000 йилликда биринчи марта нишонланишни бошлаган. Гарчи Янги Йил саналари маълум сивилизациялар ва маданиятларда турлича нишонланган бўлишига қарамасдан, байрамнинг туб моҳияти бир хиллигича қолиб келган, яъни Янги Йил бу янгиланиш, янги мақсадлар ва ўтган йилда қилинган ишлар юзасидан ижобий таҳлил қилишга асосланган. Масалан, қадимги Мисрда Янги Йил байрами Нил дарёсининг энг тўлиб тошган даврига, яъни Сентябр ойларига тўғри келган бўлиб, мисрликлар учун бу давр деҳқончилик учун янги даврни бошланиши ҳисобланиб, Ра худоси шарафига байрам ўтказилиб, қурбонликлар қилинган. Бобилда янги йил баҳорнинг биринчи ойидаги янги ойнинг туғилиши даврига тўғри келиб, деҳқончилик учун янги даврни бошланиши бўлиб, янги йилда деҳқончиликнинг мўл-кўл бўлишини сўраб мабудлар шарафига қурбонликлар қилиниб байрам қилинган. Бизнинг қадимги Ўрта Осиёда янги йил зардуштийлик удумларига кўра баҳорнинг дастлабки ойларида нишонланган бўлиб, кўкаламзорликнинг келиши ва табиатнинг уйғониши сифатида нишонланган. Биз ҳозирги кунда нишонлайдиган Наврўз байрамимиз ана шу зардўштийлардан қолган урф-одатларнинг мевасидир ва уни ҳозирги динимиз Исломга умуман алоқадорлиги йўқдир. Ундан ташқари барча даврларда Янги Йил байрами турли хил динларга боғлиқ ҳолда нишонланишига қарамасдан, унинг асли христианларга бориб тақалади. Улар ўзларининг илоҳини (мусулмон учун пайғамбар) Исони шу кунда арча дарахти тагида туғилган шунинг учун арча ҳамиша яшил рангда деб эътиқод қилишади.
Тарихда биринчи мата расмий жиҳатдан Янги Йил байрами қадимги Рим империясида Юлий Сезар томонидан мил.авв. 46-йилда таъсис этилган бўлиб у 1-январ деб эълон қилинган. Бу байрамга асос қилиниб қадимги Римдаги худолардан бири Жанус худоси олинган бўлиб, у янги йилнинг боши ва эски йилнинг оҳирида туғилганлиги айтилади. Унинг юзи икки томонлама бўлиб, бир юзи эски йилга, иккинчи юзи янги йилга қаратилган бўлган. 1-январ куни қадимги Римда катта байрам ташкил этилган бўлиб Янус худоси шарафига турли хил совға саломлар улашилган. Лекин шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим Римликлар календари бўйича Январ ойи ҳозирги дунёда ишлатиладиган Григориан календарининг март ойига тўғри келган.
Рим империясининг қулаши ва насронийликмнинг кенг тарқалиши билан Янги Йил байрамини нишонлаш ҳар бир мамлакатда турлича йўналиш олади. Масалан Англияда янги йил апрел ойида нишонланса, Франсияда бу сана Пахса байрами ҳафтасининг биринчи кунига тўғри келади, Хитойликларда 20-январ ва 18-феврал оралиғида ҳар йилги календарнинг ўзгаришига қараб ўзгарган, Проваслав черковидаги халқларда (жумладан Русларда) янги йил 13-январ атрофида нишонланган, Италияда эса Янги Йил Исо алайҳсаломни туғилган куни 25-декабрда нишонланган. Бу байрам ҳар бир халқнинг иқлими, ҳаёт тарзи ва жамиятининг ривожланишига қараб ўзгарган. Ўрта Осиё ва Яқин шарқда бу байрам асосан баҳорда нишонланган бўлиб, кейинчалик Исломнинг кириб келиши билан кўпчилик халқлар бу байрамни нишонлашдан воз кечишган, Ўрта Осиё, Эрон ва бошқа Наврўз байрамини нишонловчи халқлар бундан мустасно.
Ислом динида ҳам Янги Йил мавжуд бўлиб у 15-16 июл ойларига тўғри келиб, Муҳаррам деб аталади. Айнан 622-йил 15 ёки 16 июлдан бошлаб Мусулмонлар учун Ҳижрий йил бошланган ҳисобланади. Лекин бу саналарнинг Исломда байрам сифатида ўтказилиши ҳамон баҳсли бўлиб қолмоқда. Шиа мазҳабидагилар учун бу сана муқаддас ҳисобланса, Суннийларда бу санани байрам сифатида нишонлаш бидат сифатида қаралади. Лекин у иккита мазҳабдаги турли диний йўналишларга қараб ўзгариши мумкин. Шунингдек Ислом дини бошқа сивилизациялар маҳсули бўлган барча Янги Йил байрамларини (1-январ, 21-март, Хитой янги йили, Исо алайҳисалом туғилган куни) қатиян рад қилади.
1582-йилда Папа Григориан, эски Юлий календаридаги хатоларни тузатувчи янги календарни таклиф қилади, унга кўра йил боши 25-декабрда эмас, балки 1-январда бошланиши назарда тутилади. Лекин бу кунни байрам сифатида нишонлаш ҳақида Григорианнинг тавсиялари умуман йўқ, бу календар фақатгина Юлий календаридаги хатоликларни тузатиш учунгина тақдим қилинган, лекин Христианларнинг энг асосий байрами 25-декабрлигича қолдирилган. Лекин аста секинлик билан Европада уйғониш даврининг оҳирларига келиб Черковдан ажралиш яққол сезила бошлади. Мамлакатлардаги инқилобларнинг бошланиши билан Католик черковининг обрўси емирилиб, давлатларнинг ички сиёсатига таъсирини деярли йўқотди. ХИХ-асрнинг оҳири ва ХХ-асрнинг бошларида бутун Европа давлатлари дунёвий давлатларга айланиб бўлди. Ундан ташқари Протестанизмнинг кенг миқёсда ёйилиши билан Католик черкови бутунлай назоратни қўлдан чиқариб қўйди. ХХ-асрнинг бошларидан бошлаб Янги Йил байрами нишонланиши кенг тарқалди ва Католик черковига қарама қарши равишда Исо масиҳнинг туғилган куни бўлмиш (рождество) 25-декабрга рақобатчи байрам сифатида 1-январ, Янги Йил байрами пайдо бўлди. Ўрта Осиёда Янги Йил (Наврўз) ҳар доим ҳам нишонланиб келган. Янги Йилнинг бизнинг маданиятимизга кириб келиши Чор Россияси билан эмас балки Совет Иттифоқи билан боғлиқдир. Гарчи 1-январ йилнинг биринчи куни сифатида 1699-йилда Европага ҳайриҳоҳлик муносабатида бўлган Пётр И томонидан тайинланган бўлсада у Рус Империясида энг катта байрамлар сирасига киришга улгурмаган эди. Кейинчалик Совет Иттифоқи даврига келиб Янги Йил оммавий равишда нишонлана бошланди.
Ҳозирги кунда 1-январ дунёвий байрам бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида энг асосий байрам сифатида нишонланади, диний қонунларга асосланиб қурилган жамиятлар бундан мустасно.
Ўзбекистонда Янги йил
Бугунги кунда Ўзбекистонда Янги йил умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Унинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
Дунёвий характер: Байрам ҳеч қандай диний моҳият касб этмайди, асосий урғу эски йил сарҳисоби ва янги режалар тузишга қаратилади.
Миллий қадриятлар билан уйғунлашуви: Ўзбек халқи ушбу байрамни ўз миллий "чиғириғи"дан ўтказган. Наврўз байрамига хос бўлган дастурхонни тўкин безатиш ("йил тўкин келсин" деган ниятда) ва қариндош-уруғларни йўқлаш одатлари Янги йил байрамига ҳам сингдирилган.
Жамоавийлик: Ўрта Осиё халқларига хос бўлган жамоавийлик ва маҳаллачилик қадриятлари асосида байрам оила даврасида, фарзандлар ва яқинлар билан биргаликда, эзгу ниятлар ва дуолар қилиб кутиб олинади.
'''Катталардан дуо олиш'''ан’анаси:
Ўзбек оилаларида ҳар қандай байрам каби Янги йил ҳам, энг аввало, оиланинг энг ёши улуғ а’золарини (боболар ва бувиларни) зиёрат қилишдан бошланади. Байрам оқшомида фарзандлар ота-она хонадонига йиғилишади. Бу "оила муқаддаслиги" ва "катталарга ҳурмат" деган ўзбекона тушунчанинг амалдаги ифодасидир.[5]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Форсйтҳе, Гарй. Тиме ин Роман Религион: Оне Тҳоусанд Еарс оф Религиоус Ҳисторй. Роутледге, 2012 — 14-бет. ИСБН 978-0-415-52217-5.
- ↑ Климишин И. А. Календар и хронология. — Изд. 3. — М.: Наука. Гл. ред. физ.-мат. лит., 1990. — С. 288—289. — 478 с. — 105 000 экз. — ИСБН 5-02-014354-5.
- ↑ Тҳе Wорлд Боок Энcйcлопедиа. 1984. Т. 14. С. 237.
- ↑ Новий 2013 год наступил в России. РБК.
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „“.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Янги йил“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |