Yangiariq
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Янгиариқ — Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги шаҳарча, туман маркази. Хоразм вилоятининг жанубида жойлашган. Вилоят маркази (Урганч шаҳри)гача 24 км. Яқин темир йўл стансияси — Урганч. Аҳолиси 15 минг киши (2025). Қишлоқ аҳолиси ва хўжаликлари Таган каналидан сув олади. Янгиариқда пахта тозалаш, ғишт заводлари, қурилиш корхоналари, Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси, автокорхона, МТП бор. 3 та умумий таълим мактаби, лицей, гимназия, касбҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, 2 та маданият уйи, стадион мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Тумандан Урганч, Хива, Ҳазорасп шаҳарлари, Хонқа ва Бог'от шаҳарчаларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Хива — Тошкент йўналишидаги автобуслар Янгиариқ ҳудудидан ўтади.
Янгиариқ | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°19′37″Н 60°33′07″Э / 41.32694°Н 60.55194°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Хоразм вилояти |
| туман | Янгиариқ тумани |
| Ҳукумат | |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек тили |
| Аҳолиси | 15 000[1] |
| Миллий таркиб | ўзбеклар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекс(лар)и | 221100 |
| Автомобил коди | 90 |
|
| |

Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |