Янгwанг У8 — хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлмиш БЙД Ауто компаниясига қарашли Янгванг суббренди остида ишлаб чиқарилувчи йўлтанламас[2]. Автомобил 2023-йилнинг 18-апрел санасида Шанхай автосалонида тақдим этилган[3].

Янгwанг У8
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи Янгванг Xitoy
Модел йили 2023
Таснифи
Синфи Йўлтанламас[1]
Сегмент Ж[1]
Куч мосламалари
Двигатели Гибрид[1]
Трансмиссияси Автомат[1]
Қуввати 1197 о.к.[1]
Тезланиши 3.6с[1]
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 3050[1]
Узунлиги 5319[1]
Кенглиги 2050[1]
Баландлиги 1930[1]
Бак ҳажми 75 л[1]
Экстерер
Ўриндиқлар сони 5[1]
Эшиклар сони 5[1]

Тақдимот

Ушбу автомобил 2023-йил апрел ойида тақдим қилинган.

ТК

Танк бурилишини амалга оширмоқда
Шанхай автосалони
Шанхай автосалони

Янги СУВга қўшимча равишда Янгванг бренди янги „Йисифанг“ технологиясини ҳам тақдим этди. Ушбу технология Янгwанг У8да биринчи марта қўлланган ва келажакда бренднинг бошқа автомобилларда ҳам қўлланади.

Технология ҳар бир ғилдиракда ўрнатилган тўртта мустақил моторни ўз ичига олади, улар автомобилни бир жойда 360 даража бурилиш имконини беради. Ушбу технология битта ғилдирак шикастланганда автомобил устидан назоратни сақлаб қолиш имконини беради. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, янги электрон бошқариладиган тўлиқ ғилдиракли бошаарув тизими анъанавий тўлиқ ғилдиракли бошаарув тизимидан 100 баробар тезроқ ишлайди[3].

Совға

Янгwанг У8

2024-йил 25-январ куни Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташриф билан борди. Ушбу ташриф вақтида БЙД компанияси Ўзбекистонга 10 000 чи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида Ван Чуанфу томонидан Мирзиёевга Янгwанг У8 автомобили ҳадя қилинди[4].

Манбалар