Yangwang U9
Янгwанг У9 — хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлмиш БЙД Ауто компаниясига қарашли Янгванг суббренди остида ишлаб чиқарилувчи суперкар[1]. Автомобил 2023-йилнинг 18-апрел санасида Шанхай автосалонида тақдим этилган[1].
| Янгwанг У9 | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи | Янгванг |
| Модел йили | 2023 |
| Таснифи | |
| Синфи | суперкар |
| Куч мосламалари | |
| Қуввати | 1000 от кучи |
| Бошқа маълумотлар | |
| Алоқадор автомобиллар | Аион Ҳйпер ССР |
Тақдимот
2023-йил 6-апрел куни Янгванг суббренди томонидан ишлаб чиқарилувчи Янгwанг У9 суперкарининг премераси 18-апрел куни бўлиб ўтиши эълон қилинди ва ижтимоий тармоқларда Янгwанг У9 нинг тасвирлари жойлаштирилди. «У» ҳарфи «Ултимат» со'зининг қисқартирилган шаклидир. Автомобил бинафша ва сариқ рангларда тақдим этилган. Бинафшаранг модификация сариқ ранглисидан анча ривожланган аэродинамик қанотлар, хусусан, маҳкамланган орқа қаноти ва чўзилган бўйлама кили билан фарқ қилади[1].
ТК
CарНеwсЧина журналининг хабар беришича, Янгwанг У9 янги БЙД Йисифанг ЭВ платформаси асосида ишлаб чиқарилган ва унинг электр стансияси ҳар бири максимал 275 от кучига (320 Нм) эга тўртта электр двигателдан (ҳар бир ғилдирак учун биттадан) иборат. Максимал қуввати 1100 от кучига (1280 Нм) тенг. Суперкар 100 км/соат тезликка 2 сонияда эриша олади. БЙД Бладе аккумуляторининг қуввати камида 100 кВт/соатни ташкил қилади. Хитойнинг CЛТC сикли бўйича бир марталик қувватланишда автомобил тахминан 700 км масофа босади. Автомобилнинг минимал нарх тахминан бир миллион юанга тенг.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Электрический суперкар БЙД Янгwанг У9 готовится к дебюту: 4 мотора и более 1000 л.с.“ (ру). колеса.ру. Қаралди: 10.04.23.