Яничарлар (туркча — янги қўшин) — Усмонли турк империясида давлат хазинасидан маош олиб турган мунтазам пиёда қўшинлар. ХИВ асрда Туркия султони Мурод И даврида тузилган. Дастлаб асирга тушган ўспиринлардан, сўнг Усмонли турк империясининг христиан аҳолиси орасидан зўрлик билан олинган аскарлардан иборат бўлган. Сипоҳий ва отлиқ қўшинлар билан бирга Я. турк қўшинининг асосини ташкил этган. 1826 йил 15 июнда улар Султон Маҳмуд ИИ нинг ҳарбий ислоҳотларига қарши фитна уюштиришган, фитна бостирилгач, Я. бутунлай тугатилган.