Yanvan
Янван - (шоҳ) қадимги хитойликларнинг диний э’тиқодига кўра, ерости дунёси ҳукмдори. У маййитларнинг ҳаётлигида қилган амалларига қараб, ўз дунёсидаги ўнта ҳакамдан бирига жўнатади. Улардан 8 таси руҳларни жазолашарди, 2 таси эса янги тана бериб, қайтадан туғилиш (реинкарнасия)га ҳукм чиқаришарди. Бошқа мифга кўра, ҳар бир инсон руҳи бирма-бир барча ҳакамлардан ўтади. Катта гуноҳлари бўлган шахсларни азоб-уқубат кутган: сотқин амалдорларнинг оғзига эритилган олтин қуйилган, ўта гуноҳкор кимсалар қизиган ёғда қовурилган, тегирмон тошида эзг’илашган ёки танасини иккига бўлишган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 436.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |