Yaponlar

Японлар (ўзларини нихондзин – қуёшли ўлка одамлари деб аташади) – халқ, Япониянинг асосий аҳолиси (123,6 млн. киши). Умумий сони 125,6 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Япон тилида сўзлашади. Диндорлари – асосан, синтоистлар ва буддавийлар; христианлар ва синкретик динларга эътиқод қилувчилар ҳам бор. Антропологик жиҳатдан монголоид ирқига мансуб. Я.нинг ўзига хос этник хусусиятлари айрим майда оролларда ва Рюкю архипелагида яшовчи аҳолида сақланиб қолган. Я. қабила сифатида мил. ав. 1-мингйилликўрталарида Жанубий Корея ярим оролдан Япон о.ларига энеолит даври маданияти (Яён маданияти)ни тарқатувчи катта гуруҳнинг кўчиб келиши натижасида шаклланган. Бунга қадар бу ерда айн ва қисман малайяполинез қабилалари яшаган. Уларнинг ўзаро аралашуви натижасида келгинди қабилалар тили устувор мавқени эгаллаган. қадимий япон қабилаларининг элат бўлиб уюшуви мил. ИВ асрда биринчи умумяпон давлати (Ямато подшолиги)нинг ташкил топиши билан тугаган. Япон элати Осиёнинг қадимий сивилизациялари (Хитой, Корея, Ҳиндистон) таъсирида ривожланган. Қишлоқ аҳолисининг асосий машғулоти – суғорма деҳқончилик (шоли), балиқ овлаш, шаҳар аҳолисида эса ҳунармандчилик ҳисобланган. Я. чинни, локланган буюмлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва бадиий ҳунарлар билан шуғулланган. Кўпгина ҳунарлар сақланиб қолган. Я. қадимги ва энг юқори даражада ривожланган маданият ва санъатга эга. Ҳозир шаҳарлик Я.нинг катта қисми юксак тараққий этган саноатда банд[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Японлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Я-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Япон мақолларига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |