Yarimfabrikat
Яримфабрикат — бир корхонада ишлаб чиқарилган ва аксарият бошқа корхонада ишлаб чиқариладиган мураккаб маҳсулотларнинг таркибий қисми тарзида фойдаланиладиган тайёр маҳсулот. Корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган ҳамда четдан сотиб олинган Я.ларга бўлинади. Масалан, автомобил двигатели ёки автомобил ғилдираклари автомобилни йиғишда фойдаланиладиган яримфабрикат ҳисобланади. Бир сехда тайёрланиб, иккинчи сехда қайта ишлашни талаб этадиган меҳнат маҳсулотлари (масалан, қора ва рангли металлар, кимёвий толаларнинг дастлабки тайёрламалари) корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган Я. дейилади. Кооперация йўли билан етказиб бериладиган маҳсулотлар сотиб олинган Я. дейилади (масалан, пахта тозалаш саноати корхоналарида тайёрланган пахта толаси ип йигирув корхоналари учун яримфабрикатдир).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |