Ярослава Олексийивна Магучих[1] (украинча: Ярослава Олексиявна Магучих) — Украиналик енгил атлетикачи. 2020-йилги ёзги олимпия ўйинлари бронза медалчиси, 2019 ва 2023-йилги жаҳон чемпионатлари кумуш медалчиси, 2023-йилги жаҳон чемпионатида олтин медал соҳибаси, 2022-йилги ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати ғолибаси ва 2024-йилги ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибаси.

Ярослава Магучих

Ярослава Магучих 2022-йилги Европа чемпионатида
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина
Таваллуд санаси 2001-йил 19-сентябр (2001-09-19) (25 ёш)
Днипропетровск, Украина
Бўйи 1.80 м
Вазни 55 кг
Спорт
Мамлакат Ukraina bayrogʻi Украина
Қайси спорт Енгил атлетика (баландликка сакраш)

Брусселда ўтказилган 2022-йилги Бриллиант лига мусобақасида Магучих 2,05 метр баландликка сакради. Бу унинг яхши рекорди ҳисобланади. 2021-йилда Ярослава 2,06 м натижа қайд этган ва ёпиқ иншоотлардаги шахсий рекордини ўрнатган.

Фаолияти

Ярослава Магучих 13 ёшида баландликка сакраш билан шуғуллана бошлаган. Икки йил ичида сезиларли даражада ўсишга эришган[2]. 15 ёшида Найроби шаҳрида бўлиб ўтган У18 жаҳон чемпионатида ўзининг энг яхши натижасини кўрсатган (1,92 метр) ва олтин медални қўлга киритган. 2003-йилда юртдоши Ирйна Коваленко томонидан ўрнатилган чемпионат рекордини 15 ёшида янгилаган ва 15 ёшли қизлар ўртасида норасмий рекордни ўрнатган[3]. Бир неча ҳафта ўтгач, Гйőр шаҳрида ўтказилган Европа ёшлар олимпия фестивалининг баландликка сакраш мусобақасида 1,89 метр натижа билан ғолиб бўлган[4].

2018-йилда Ярослава Магучих У18 Европа чемпионатида 1,94 метр натижани қайд этиб, таъқибчисини 10 смга ортда қолдирган ҳолда олтин медални қўлга киритган ва чемпионат рекордини янгилаган[5]. Октябр ойида Буэнос-Айресда ўтказилган ёшлар ўртасидаги олимпия ўйинларида 3,87 метр баландликка сакраган ва олтин медални қўлга киритган. Иккинчи уринишда 1,95 метрга муваффақиятли сакраб, шахсий рекордини янгилаган[6]. Бир йилдан сўнг, Магучих шахсий рекордини яна бир марта янгилаган (1.96 метр). Минскдаги ёпиқ иншоотларда ўтказилган мусобақада энг яхши деб эътироф этилган[7].

Манбалар

  1. ↑ „Украиналик спортчилар 2024 йилги Олимпиадада олтин ва бронзани қўлга киритди“. кун.уз. Қаралди: 4-декабр 2024-йил.
  2. ↑ „Преcоcиоус неwcомер Магучих аимс то прогресс оне степ ат а тиме“. Иааф.орг. Интернатионал Ассоcиатион оф Атҳлетиcс Федератионс. Қаралди: 2019-йил 6-май.
  3. ↑ „РЕПОРТ: ГИРЛС' ҲИГҲ ЖУМП – ИААФ WОРЛД У18 CҲАМПИОНСҲИПС НАИРОБИ 2017“. иааф.орг. Интернатионал Ассоcиатион оф Атҳлетиcс Федератионс. Қаралди: 2019-йил 6-май.
  4. ↑ „Оне море "голд" фор Украине ин Гёр-2017!“. ноc-укр.орг. Натионал Олймпиc Cоммиттеэ оф Украине. 2017-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-май.
  5. ↑ „Ярослава Магучих Wинс Голд ат тҳе Эуропеан Атҳлетиcс Ундер 18 Чампионшипс“. уатв.уа. Укринформ. Қаралди: 2019-йил 6-май.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Украиниан атҳлетес wин а трио оф титлес ат тҳе Ёутҳ Олймпиc Гамес“. эуропеан-атҳлетиcс.орг. Эуропеан Атҳлетиc Ассоcиатион. Қаралди: 2018-йил 6-май.
  7. ↑ „Ласицкене cлеарс 2.00м анд аттемпц 2.07м ин Минск“. эуропеан-атҳлетиcс.орг. Эуропеан Атҳлетиc Ассоcиатион. Қаралди: 2018-йил 6-май.