Ярославл — Россия Федерацияси Ярославл вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Волга дарёси бўйидаги дарё порти, темир ё'л чорраҳаси. Аҳолиси 613,1 минг киши (2002). Я.га 1010-йилда Буюк Киев князи Ярослав Мудрий асос солган. Я. йилномаларда дастлаб 1071-йилда тилга олинган. ХИ—ХИИ асрларда чегарадаги истеҳком. 1218-йилдан Ярославл князлиги маркази, 1463-йилда Москва князлигига қўшиб олинган. 1777-йилдан Ярославл ноиблиги (1796-йилдан — губерняси) маркази. ХВИ—ХВИИ асрларда Я. йирик темирчилик савдо маркази, ХВИИИ асрда эса мануфактура маркази бўлиб қолди. Саноатида кимё, машинасозлик ва тўқимачилик етакчи ўринда. Йирик корхоналари: асбобсозлик, дизел аппаратуралари, шина, моторсозлик, синтетик каучук, техник резина буюмлари, электр машинасозлиги, полимер машинасозлиги, ёғочсозлик ускуналари, кемасозлик, кимё машинасозлиги, радиозавод, тўқимачилик, полиграфия ктлари. Нефтни қайта ишлаш заводи, поябзал, тикувчилик, тамакисигарета фабрикалари, озиқ-овқат саноати корхоналари фаолият кўрсатади. 5 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 3 театр, тарихиймеъморлик музейқўриқхонаси, планетарий, телемарказ бор. қадимий меъморий ёдгорликлардан Иля Пророк, Никола Мокрий, Иоанн Предтеча черковлари (барчаси ХВИИ аср) сақланган.

Ярославл
Мамлакат Россия
Област Ярославл вилояти

Манбалар