Yashar kamol
Яшар камол (тахаллуси; асл номи Камол Содиқ Гўкчали) (1922, Адана шаҳри яқинидаги Хамите Гўкчали қишлоғи) — турк шоири ва ёзувчиси. ХХ аср турк адабиётининг йирик намояндаси. Биринчи ҳикоялар тўплами — "Жазирама" (1952). Асарларида демократик тенденсия кучли. Бойлик ва қашшоқлик ўртасидаги кураш Я.К. асарларининг асосий йўналишини ташкил этади. "Тоғлар афсонаси" (1973) романтик қиссаси фолклор таъсирида юзага келган. Асарда ўтмишдаги Туркия ҳаёти, одамларнинг бир-бирига муносабати, ахлоқий урф-одатлар маҳорат билан акс эттирилган.
ЙА.К. ижодининг бошланғич даври шеърлар, очерклар ёзиш билан бошланган бўлса ҳам, унга ёзувчи сифатида романлари, айниқса, 3 жилдли "Инжа Мамад" асари (1955, 1969, 1984) шуҳрат келтирган. "Асосий таянч" (1960), "Ер — темир, осмон—мис" (1963), "Сўнмас олов" (1969), "Темирчилар растаси", (1974), "Чакиржалик Эфе", (1972), "Илонни ўлдирсалар" (1976), "Оллоҳнинг синовлари" (1978), "Тепаликдаги анор дарахти" (1982) каби роман ва қиссалар муаллифи.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |