Yashbak saroyi
Яшбак саройи ёки Амир Қавсуннинг саройи — ярим вайрона ҳолатдаги сарой бўлиб, у аслида 1330–1337-йиллар оралиғида ўрта аср Қоҳирасида мамлук амири Қавсун учун қурилган. Сарой 1480-йилларда султон Қайтбай ҳукмронлиги даврида амир Яшбак ибн Маҳдий томонидан қайта таъмирланиб, кенгайтирилган[1].
| Амир Яшбак саройи (ёки Амир Қавсун саройи) | |
|---|---|
| Қаср Яшбак, Қаср Қавсун, Қавсун саройи | |
|
Саройнинг кириш қисми | |
| Тури | сарой |
| Жойлашуви | Қоҳира, Миср |
| КоординаталарРесторед бй | 30°01′57″Н 31°15′17″Э / 30.03250°Н 31.25472°Э |
| Асосчи | Султан ал-Насир Муҳаммад ибн Қалавун |
| Буилт | 1330–1337 |
| Буилт фор | (амир) Сайфиддин Қавсун ибн Абдуллаҳ ан-Насирий ас-Сақий (қисқача Қавсун) |
| Тикланган | 1480-йиллар |
| Томонидан тикланган | (амир) Яшбак мин Маҳдий |
| Арчитеcтурал стйлес | Мамлук меъморчилиги, Ислом меъморчилиги |
Тарихи
Сарой 1330–1337-йиллар орасида амир Қавсун (тўлиқ исми: Сайфиддин Қавсун ибн Абдуллоҳ ан-Носирий ас-Сақий) учун, Қоҳира қал’асининг шимолий-ғарбий томонида, шаҳарнинг асосий девор билан ўралган қисмидан ташқарида қурилган. Бу ҳудуд султон ан-Носир Муҳаммаднинг ҳукмронлиги даврида ўзлаштирилган. Бу жойда бир вақтлар кўплаб амирлар ва бошқа қудратли мамлукларнинг шу каби саройлари бўлган, аммо бугунги кунда Қавсун саройи уларнинг орасидаги сақланиб қолган кам сонли намуналаридан бири ҳисобланади (яқин атрофдаги Амир Таз саройи билан бирга)[1]. Қавсун саройини аслида султон ан-Носир Муҳаммаднинг ўзи Қавсун учун буюртма қилган эди[2]. Султон ўзининг севимли амирлари учун бу ҳудудда бир нечта шундай саройлар қурдирди. Бу, эҳтимол, қал’ада (у ерда султоннинг ўзи яшаган Қаср Аблақ саройи жойлашган бўлиб, амирларнинг пастроқда жойлашган саройларига қараб турарди) ҳамда унинг атрофидаги ҳудудларда улуғвор қироллик маҳалласини барпо этиш бўйича кенг қурилиш дастурининг бир қисми бўлган бўлиши мумкин[3][4].
Қавсуннинг ўзи ан-Носир Муҳаммад ва унинг айрим ворислари даврида энг қудратли амирлардан (саркарда ёки юксак мансабдор) бири бўлган, шунингдек, ан-Носирнинг куёви эди[1]. Унинг рақиби бўлган бошқа бир амир Сунқур Саъдий 1315–1321-йилларда Қавсун саройи жойлашган ҳудуд ёнида ўзи учун бир мадраса ва мақбара қурдирган, бироқ кейинчалик Қавсун ғазабини қўзғатгани учун Мисрни тарк этишга мажбур бўлган. Унинг иншооти бугунги кунгача сақланиб қолган ва ҳозирда у ерга кейинчалик дафн этилган Ҳасан Садақа шарафига Ҳасан Садақа мақбараси номи билан ҳам танилган[1].
15-аср охирларида султон ал-Ашраф Қайтбай (1468–1496) даврида хизмат қилган қудратли амир Яшбак ибн Маҳдий Қавсун саройини ўз эҳтиёжлари учун қайта таъмирлатиб, кенгайтирган. Шу боис бугун бу сарой Яшбак саройи номи билан ҳам машҳур[1].
Меъморий тузилиши
Саройнинг учдан икки қисми бугунги кунда вайрона ҳолатга келиб қолган, бироқ унинг баъзи баланд деворлари ва асосий конструксияси ҳануз тик турибди. Энг яхши сақланиб қолган қисми ғайриоддий даражада улкан ва тантанали кириш порталидир. Бу портал икки даврга мансуб[5]. Қавсун даврига оид асл кириш — баланд портал бўлиб, унинг юқори қисми муқарнас услубидаги ўйма безак ва аблақ (икки рангли) тош териш нақшлари билан безатилган. Ноёб томони шундаки, киришнинг ўнг томонидаги картушда уста Маҳмуд ас-Сурий (шомлик Маҳмуд)нинг имзоси бор[1]. 15-аср охирида Яшбак порталдан икки томонга чиқиб турган деворларни қуридириш орқали уни кенгайтирган[манба керак], уларнинг орасидаги бўшлиқ эса янада мураккаб, гумбазсимон тош муқарнас билан ёпилган. Шундай қилиб, портал бугун бир неча даражадаги безак элементларига эга бўлган кўринишга эга. Бошқа безак унсурлари қаторига эшик атрофидаги ранг-баранг мозаикалар ва кўз кўра олиш даражасидаги баландликда деворлар бўйлаб чўзилган катта тош ёзув киради[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Wиллиамс, Cаролине. Исламиc Монуменц ин Cаиро: Тҳе Праcтиcал Гуиде, 7тҳ (эн), Cаиро: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2018 — 90-бет. ИСБН 9789774168550.
- ↑ „Қаср Амир Қаwсун“. Арчнет. Қаралди: 2019-йил 24-октябр.
- ↑ Беҳренс-Абоусеиф, Дорис. Cаиро оф тҳе Мамлукс : а ҳисторй оф тҳе арчитеcтуре анд иц cултуре, нулл (эн), Лондон: И.Б. Таурис, 2007 — 56-бет. ИСБН 978-1-84511-549-4.
- ↑ Раймонд, Андрé. Ле Cаире (фр). Фаярд, 1993 — 136–140-бет. ИСБН 2213029830.
- ↑ Блаир, Шеила С.; Блоом, Жонатҳан. Тҳе Арт анд Арчитеcтуре оф Ислам: 1250–1800 (эн). Неw Ҳавен; Лондон: Яле Университй Пресс, 1995 — 94-бет. ИСБН 9780300064650.