Yashil evglena
Яшил эвглена -танаси қатттиқ қобиқ билан қопланган бир ҳужайрали ҳайвондир. У битта ёки бир нечта хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. У жуда майда амёбаларга нисбатан 5-10 мартагача кичик ҳайвон.
Ҳаракатланиши ва тузилиши
Яшил эвглена кўлмак сувларда ва ҳовузларда ҳаёт кечиради. У жуда майда амёбага нисбатан 5-10 марта кичик ҳайвон. Танасининг шакли дуксимон бўлиб олдинги ва кейинги томони ингичкалашган. Хивчини винтга ўхшаш буралиб уни олдинга силжитади. Эвглена ҳужайраси қаттиқ ва қайишқоқ юпқа қобиқ билан қопланганлиги туфайли доимий шаклга эга. Эвглена ситоплазмасида битта ядро, қисқарувчи вакуола ва қизил доғга ўхшаш „кўзча“ жойлашган.
Озиқланиши
Эвглена ситоплазмасида яшил таначалар шаклидаги хромотофоралар бўлади. Улардаги хлорофил пигменти ёрдамида эвглена фотосинтез қилади. Ёруғлик таъсирида унинг хромотофораларида органик моддалар ҳосил бўлади. Бу моддалар эвгленанинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши учун сарфланади.эвглена қоронғуда ҳайвонлар сингари таёр органик моддалар билан озиқланади. Агар узоқ муддат қоронғу жоуда сақланса, эвглена хлорофили емирилиб ҳужайраси рангсизланади; энди у сувда эриган органик моддаларни тана юзаси орқли шимиб озиқлана бошлайди. Эвгленанинг фотосинтез қилиш хусусияти ўсимликлар билан ҳайвонларнинг битта аждоддан келиб чиққанини кўрстади.
Нафас олиш ва айириш
Эвглена ҳам амёба сингари сувда эриган кислород билан нафас олади. Ситоплазмадаги ортиқча сув ва зарали алмашинув маҳсулотлари қисқарувчи вакуола орқали ташқарига чиқариб юборилади.
Таъсирланиши
Эвглена қизил доғ кўзчаси ёрдамида ёруғликни сезиш хусусиятига эга. Шунинг учун у сувнинг ёруғ тушиб турган томонига қараб ҳаракат қилади.
Кўпайиш
Эвглена амёба сингари иккига бўлиниш йўли билан жинссиз кўпаяди. Бўлиниш бошланиши билан иккинчи янги хивчин пайдо бўлади. Бўлиниш бутун тана бўйлаб шу икки хивчин ва ядро ўртасидан ўтади.
Систа ҳосил қилиш
Ноқулай шароит туғилганда эвгленанинг хивчини тушиб кетади;танаси қисқариб юмалоқланади ва қалин қобиқ билан ўралиб систага айланади.
== Манбалар ==[1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Кенжаев, Азиз. Хивчинлилар бо'лими. "Янги китоб" МCҲЖ — 784-бет. ИСБН 978-9943-4554-6-7.