Yashil maqbara

Яшил мақбара (туркча: Ешил Тüрбе) – Туркиянинг Бурса шаҳрида жойлашган бешинчи Усмонийлар султони Меҳмед И нинг мақбараси. 1421-йилда султон Меҳмед И вафот этганидан сўнг унинг ўғли ва вориси Мурод ИИ томонидан қурдирилган. Меъмор Ҳожи Иваз пошо мақбара ва унинг рўпарасидаги Яшил масжид лойиҳасини ишлаб чиққан[1].
Султоннинг тобутидан ташқари у ерда яна 7 та қабр бор. Улар султон Меҳмеднинг ўғиллари Мустафо, Маҳмуд ва Юсуф, қизлари Селçук, Ойша ва Ситти ҳамда унинг сут онасининг қабрларидир.
Меъморчилиги
Бурсанинг Еşил маҳалласидаги тепалик чўққисида, сарв дарахтлари орасида жойлашган бу мақбара мажмуанинг бошқа қисмларидан баландроқда жойлашган. У олти бурчакли режа асосида қурилган ва ярим шарсимон гумбаз билан ёпилган. Мақбаранинг ташқи томони яшил-мовий кошинлар билан қопланган. Шу сабабли ҳам унга Яшил мақбара деб ном берилган. 1855-йилда Бурсада содир боълган зилзиладаги шикастланишдан сўнг кошинларнинг аксарияти замонавий Кüтаҳя кошинларига алмаштирилган[2]. Кириш эшигининг икки томонидаги мармар ўриндиқлар устида муқарнасли кичик ўйиқлар бор. Пештоқни кўк, оқ ва сариқ рангдаги гул нақшли Изник кошинлари безаб туради.
Ичкарида ўйма ёғоч эшиклардан ўтилгач, марказдаги баландликда султоннинг тобути, унинг атрофида эса яна 7 та қабр жойлашган. Тобут ёзувлар ва сариқ, оқ ҳамда кўк рангдаги гул нақшлари билан безатилган сирланган кошинлар билан бой тарзда безалган.
-
Кириш эшиги устидаги безак
-
Деворлардаги безак
-
Меҳроб ва гумбазнинг бир қисми
-
Яшил дахманинг ташқаридан кўриниши
-
Дахмага кириш пештоғи
-
Меҳмед И нинг қабри
-
Меҳмед И қабрининг юқори қисми
-
Яшил дахмадаги Меҳмед И қабри
Манбалар
- ↑ АрчНет.орг – Биограпҳй оф Ҳаcи Иваз Паша (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-03-11 санасида архивланган)
- ↑ Тиле wитҳ арабесқуэ деcоратион [Анатолиа (Бурса)] (1998.246) | Wоркс оф Арт | Тимелине оф Арт Ҳисторй | Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт
Адабиётлар
- „Яшил дахма, Бурса, Туркия“. АрчНет.орг. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-феврал.
- Байкал, Казим. Бурса ва ёдгорликлари. Тüркие Анит Çэвре Туризм Дегерлерини Корума Вакфи: 1982, Истанбул. (1950-йилдаги асл нашрнинг таҳрир қилинган қайта нашри).
- Гудвин, Годфри. Усмонли меъморчилиги тарихи. Темза ва Хадсон: Лондон, 1997 (1971-йилги нашрнинг қайта нашри).
- Габриэл, Алберт. Уне Cапитале Турқуэ, Броуссе, Бурса. Парис, Э. де Боccард, 1958.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Яшил мақбара“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |