Yashil masjid
Яшил масжид (пушту: сẖнҳ жwмạт; дарийча: مَسجد سَبز) – Афғонистон шимолидаги Балх шаҳрида жойлашган масжид[1]. Бу Шарқий Темурийлар империясининг ўша пайтдаги ҳукмдори Шоҳрух Мирзо ёки унинг рафиқаси Гавҳаршод бегим томонидан қурилган деб ҳисобланилади.
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Балх |
| Бинокор | Шоҳруҳ Мирзо |
| Бинокорлик | 1419-йил—1421-йил |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
| Қурилиш материаллари | Лазурит, ғишт, тош |
Тарихи
1405-йилда Амир Темурнинг ўлимидан сўнг, унинг империяси ҳукмронлик учун курашаётган турли қабилалар ва саркардалар туфайли парчаланиб кетади. Қора қўюнлилар 1410-йилда Бағдодни қўлга киритганларида ғарбий империяни ҳам вайрон қилишади, аммо Форс ва Мовароуннаҳрда Шоҳрух Мирзо 1409-йилдан буён самарали бошқарувни таъминлай олгани мамлакатни таназзулдан сақлаб қолади. Унинг империяси Шарқ ва Ғарб ўртасидаги асосий савдо йўлларини, шу жумладан афсонавий Буюк Ипак йўлини ҳам назорат этади, ҳудуд минтақа сифатида жуда бой ҳисобланилади, чунки кўплаб маҳаллий масжидларда қайта қуриш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, кўплаб бинолар янгидан бунёд этилад[1]. Ушбу бинонинг айрим жиҳатлари машҳур Тож Маҳалнинг олдидан кўринишига ўхшаб кетади.
Архитектураси
Асосий бино темурийларга хос меъморий услубни ўзида акс эттиради. Бироқ, бугунги кунда бинонинг кўп қисми Совет ва Афғонистондаги фуқаролар урушлари пайтида юз берган зиддиятлар ва қарама-қаршиликдан жиддий зарар кўрган. Асосий ҳовли яхши сақланган бўлиб, одамлар очиқ жойларда ибодат қилишлари мумкин. Бинонинг орқа томони асфал қилинган, орқа томондаги боғга унчалик кўп эътибор берилмаган. Минора ё бинонинг эскирганлиги сабабли қулаб тушган ёки коммунистларнинг уруш пайтидаги тажовузкор ҳаракати туфайли шу ҳолга келган бўлиши мумкин. Кошинларининг катта қисмийўқолган ва ёғоч эшикларнинг барчаси қайта таъмирланилиши керак[1].
Галерея
-
Кириш қисмидаги арклар
-
Кириш қисми (ён томон)
-
Кириш қисми (гумбаз билан)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Греэн Мосқуэ, Балкҳ, Афгҳанистан“. Муслим Мосқуэс. Қаралди: 2018-йил 15-май.
| Викиомборда „Яшил масжид“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |