Yashilkoʻl
Яшилкўл — Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги кўл. Панж дарёси ҳавзасида, Шим. Аличур ва Жанубий Аличур тизмалари орасида. Ғунт (Аличур) дарёсида, 3734 м баландликда жойлашган. Узунлиги 24,2 км, энг кенг жойи 3,7 км, майд. 35,6 км². Ўртача чуқ. 12,5 м, энг чуқур жойи 50,2 м. Кўлга 7 та сой қуйилади. Улардан энг йириклари: СуулуТагаркати, Катта Бакчигир (жан. соҳилида), Катта Маржаной ва Кичик Маржаной (шим. соҳилида). Я. тоғ қулаб тушиши ва Панж дарёсининг ўнг ирмоғи Ғунт дарёси ўзанининг тўсилиб қолиши натижасида ҳосил бўлган. Асосан, қормузлик сувларидан тўйинади. Суви тиниқ ва чучук. Сув сатҳи апрел—август ойларида кўтарилади. Сентабрдан апрел
гача бир текисда пасаяди. Ноябр охиридан май охиригача музлаб ётади. Кўл суви ёзда 10—13° гача исийди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |