Яскаксув — Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятидаги сой, Шўрбулоқсой чап ирмоғи. Узунлиги 20 км, сув йиғиш майд. 130 км². Туркистон тизмасининг шим. ён бағридаги Усмонжайлов деган жойдан (бал. 2500 м) бошланади. Асосий ирмоклари: чапдан — Қўрғонтепасой, ўнгдан — Кўлқўтонсой. Қор сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи (Шаҳристон қишлоғидан 2 км юқорида) 0,12 м³/сек. Апрел — август ойларидаги тўлинсув даврида суви Шаҳристон қишлоғи дала экинзорларини суғоришга сарфланади.