Yasoq
Ясоқ (мўғулча дзасақ — қонун; жазолаш) — 1) 1206-йил Чингизхон буюк қурултойда улуғ хон этйб сайланганда эълон қилинган қонунлар мажмуаси; ўрта асрлар мўғул ҳуқуқи тўғрисидаги асосий манба (қаранг Чингизхон ясоси); 2) Мўғуллар давлатида (ХИИИ—ХВ асрлар) мавжуд қонунқоидаларни бузган, уларга итоат қилмаган шахсларга бериладиган жазо. Тарихий обидаларда қайд этилишича, Я.қа тортилган жиноятчилар аксарият қатл этилган; 3) Олтин Ўрда хонлиги томонидан истило қилинган мамлакатлардан, кейинчалик Москва давлати ва чор Россияси томонидан мазлум халклардан натура билан ундириладиган солиқ. 15— ХВИИИ асрларда Волга бўйи, ХВИИ—ХХ аср бошларида Сибирда овчилик билан шуғулланган рус бўлмаган халқлардан олинган. Я. мўйна, баъзан чорва мол билан тўланган. Я.нинг тўланиши тобеликни ифодалаш шаклларидан бири бўлган. Ҳар бир қабила ёки уруғ учун алоҳида Я. белгиланган. Кунгур татарлари ва бошқирдлар учун Я. ер солиғи, Сибирнинг айрим халқлари учун жон солиғи бўлган, якутларда чорва мол сонига қараб тўланган. ХВИИИ асрдан Я. пул тўлови билан алмаштирилган (Волга бўйида 1720-йиллардан, Сибирда 1822-йилдан). Я. тўпловчилар (ясоқчилар)нинг мансабларини суиистеъмол қилишлари ҳукуматни Я. мажбуриятини Я. комиссиялари орқали тартибга келтиришга мажбур қилган. Я. оз миқдорда 1917-йилдаги Феврал инқилобига қадар сақланиб қолган.
Ад. Рашид ад-Дин; Сборник летописей, т. 1, книга 2, М.— Л., 1952.
Ҳамидулла Дабабоев.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |