Yasovul
Ясовул, ясавул – ўрта асрда туркий ва мўғул хонликларидаги сарой мансаби[1]. Дастлаб, Ясовул кўрсатмаларига асосланган фармонларни (ҳукмдор фармонларини) ижро этувчи мансабдор шахс. Кейинчалик зиммасига саройда турли хилдаги маъмурий-сиёсий майда топшириқларни бажариш юкланган кичик хизматчи. Манбаларга кўра, ясовуллар солиқ тўплаш ва олинган ўлжанинг хонга тегишли қисмини ҳисоблаш билан ҳам шуғулланганлар. „Меҳмонномайи Бухоро“ асарида айтилишича, 1509-йил Шайбонийхон Арқуқдан Туркистоннинг шарқий туманларига тағор солиғини йиғиш учун ясовуллар жўнатган. Шунингдек, Шайбонийхон Ҳисорда бўлган чоғда (15050-йилда) ясовуллар тушган ўлжадан хонга тегишли қисмини хон қароргохига келтирганлар, уни хон фармонига кўра Самарқандга жўнатганлар.
Манбалар
- ↑ „1864-Иканский бой сотни уральских казаков есаула Серова“ (деадлинк). 2016-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-июл.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |