Yasovulboshi
Ясовулбоши — Туркистон хонликларида сарой мансабларидан бири. Мас, Хива хонлигида Я.нинг қўлида миршабхона, қамоқхоналар, шунингдек, хонни қўриқлаш ишлари бўлган. Махфий фармонлар ҳам Я. орқали ўтган. Я. кўчманчилардан тузилган аскарий қисмларга қўмондонлик қилган. Я. хоннинг фармонига мувофиқ аскарни вақтида урушга бошлаб боришган. Ҳар бир Я.нинг бир неча ёрдамчиси бўлиб, улар ясовумлар деб аталган. Арзномани текшириш учун хондан фармон олгач, Я. ўз ёрдамчиларидан бирини шикоятчига қўшиб, ҳодиса юз берган жойга жўнатган. Текшириш ишлари тамом бўлгандан кейин, Я. саройдан бошлаб босилган ҳар бир тош (18 чақирим) масофа учун арзчидан ўз фойдасига 3,5 танга ундириб олган. Қадимда Я.да унинг унвонини кўрсатадиган кумуш қалпоқлик асо бўлган, ХИХ аср охирларида эса Я. камарига пичоқ таққан.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |