Ясси — Руминиянинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар, Бахлуй дарёси бўйида. Ясси жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 348,1 минг киши (1998). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Руминия шарқининг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Қора металлургия, машинасозлик (хусусан, оғир машинасозлик, радиоэлектроника, станоксозлик) саноатлари ривожланган. Кимё саноатининг (пластмасса, синтетик тола, антибиотиклар ишлаб чиқариш) йирик корхоналари мавжуд. Мебел, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб турибди. университет (1860), Фанлар академияси филиали, бадиий, этнография музейлари, театрлар бор. Шаҳар 1395-йилдан Аспазар номи билан маълум, 1408-йилдан Я. номи билан аталади. Меъморий ёдгорликлардан черков (ХВ—ХВИИ асрлар) ва монастирлар сақланган.