Yavantrop
Явантроп, нгандон ёки солой одами — қазилма одам, скелети қолдиқлари (Пта тўлиқ бўлмаган бош суяги ва 2 та катта болдир суяги) 1931— 33 йилларда Ява о.нинг Нгандон қишлоғи яқинида Соло дарёси қирғоқларида юқори плейстоцен қатламларидан топилган. Дастлабки геологик ёши (60—50 минг йил) ва айрим морфологик белгиларига биноан Я.ни палеоантропларга киритилган. Лекин кейинчалик бош суягининг тубан тузилиши белгиларига (кўз усти бўртиғининг қалинлиги, бош мия қутиси ҳажмининг кичик — 1100 см3бўлиши ва бошқалар) биноан Я.ни архантроплар (питекантроплар)та мансублиги аниқланди. Бош суягида жуда кўп жароҳатлар бўлиши Я. орасидаги каннибализм, "бошни овлаш" ва "бош қутисига сиғиниш" билан тушунтирилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |