Yaxlitlash
Яхлитлаш (математикада) — бирон бир улушли сонни тақрибий яхлит сон билан алмаштириш. Ушбу қоида бўйича бажарилади: улушли соннинг охирги рақами қиймати 4 дан кичик (а < 4) бўлса, у ташлаб юборилади; агар 5 дан катта (а > 5) бўлса, чапдан ўнгга охирги рақам бир бирликка орттирилади (масалан, 217,7 сони 218 қилиб олинади). Сонларни ўнлар хонасигача, юзлар хонасигача ками билан ёки ортиғи билан яхлишлаш мумкин. Масалан, а = 21,46 сонини ками билан ўнлар хонаси гача яхлитлаганда 21 сони, кўпи билан яхлитлаганда 22 сони ҳосил бўлади. Сонларни яхлитлаш хатолик, яъни {а — а0) айирмага боғлиқ, бунда а — берилган сон, а0 — қисқарган яхлитланган сон, яъни унинг тақрибий қиймати.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |