Yaxshi Geldibek
Яхши Гелдибек (Саид Гелдибек ўғли) — Хоразм воҳасидаги қўрбошилардан. 1925-йил ўрталарида Тошҳовуз округида энг кучли уруғ оқсоқоли ва ҳарбий гуруҳ қўмондони Яхши Гелдибек бўлган.
Ҳаёти
У хон муҳрдори оиласида туғилган бўлиб, Қўшмамадхоннинг энг катта амакиваччаси ҳисобланган. Бу пайтда Кўҳна Урганч ва унга қўшни Қўнғирот ва Хўжайли туманлари Яхши Гелдибек назорати остида бўлган. Қизил армия қўмондонлиги Туркманистон ССРдаги йирик қўрбошилар гуруҳларига қарши ҳарбий ҳаракатларни кучайтириши натижасида 1925-йил 12-сентабрда Тошҳовуз ва Хўжайлида бўлган жангларнинг бирида Яхши Гелдибек оғир ярадор бўлиб, ҳалок бўлади. Унинг 70 йигити ва кичик уруғ бошлиқлари эса тутинган ўғли Шалтай ботир бошчилигида эртаси куни Қорақумга чекиниб, Жунаидхон қўшинлари сафига бориб қўшиладилар[1].[2].
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |