Yaxton volfram koni
Яхтон волфрам кони — Самарқанд вилояти Ургут туманидаги кон. Ургут шаҳридан 10 км шимолида жойлашган. Яхтон волфрам коник. ҳудудида яна бир қанча майда волфрам конлари ва намоёнлари (Чоштепа, Камонгарон, Зинак ва Турангли) мавжуд. Яхтон волфрам коник. Яхтон рудали майдонида кўпроқ ўрганилган ва муҳим объектлардан ҳисобланади. Бу майдон йирик Хўжадик—Авгайжуман гектоник зонасида мужассамлашган. Конда вулканогентерригенли, туфогенкарбонатли, карбонатли ва кремнийкарбонатли ётқизиқлар мавжуд бўлиб, уларни интрузив ҳосилалар (гранитоидли ва ишқорбазалтли) мажмуаси ёриб чиққан. Скарнлашган метасоматик жинслар коннинг рудаларини ўзида қамровчи асосий минераллашган ҳосилалар бўлиб, улар қатламлараро чегара ва чегараолди ҳамда штокверксимон таналар шаклида интрузив ва чўкинди жинслар контакт зоналарида ривожланади. Баъзида скарнлар чўкинди тоғ жинслари орасида жойлашиб, чегарадан 150–200 м узоқликда ҳам учрайди. Коннинг асосий захиралари скарншеелитли штокверк ва шим.ғарбий майдондаги қатламлараро рудали жисмларда тўпланган. Ушбу майдондаги контактолди скарнли зона 500–600 м чуқурликда бўлиб, 1000 м га чўзилган. Скарнрудали жисмлар қалинлиги ўзгарувчан бўлиб, 2–3 м дан 20–25 м гача. Барча скарнлар волфрам, олтин, висмут, маргимуш ҳамда кумуш, молибден, рух, қалайнинг юқори консентрациясига эга. Асосий рудали минерал — шеелит; олтин эса, йўлдош компонент бўлиб ҳисобланади. Сулфидлардан, одатда, пирротин, арсенопирит, пирит, халкопирит, баъзан галенит, сфалерит, висмутин учрайди. Норудалардан албит, кварс, хлорит, серицит, пироксен ва бошқалар мавжуд. Асосий рудали компонент — \\Ю, нинг аниқланган захиралари 22 минг т дан кўпроқ, башоратланганлари 50 минг т дан ортиқ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |