Yaybahar
Яйбаҳар — турк мусиқачиси Гўркем Сен (туркча: Гöркем Şэн) томонидан ихтиро қилинган акустик чолғу асбоби, уни „реал вақтдаги торли акустик синтезатор“ деб ҳам таърифлашади[1]. Асбоб номининг келиб чиқиши туркий тил билан боғлиқ. У икки сўздан иборат: яй „тор“ деган маънони англатади, баҳор эса фаслган ишора қилади. Гўркем Сен ўз интервюларининг бирида ушбу номни янги ҳаёт ва янги ибтидо ғоясидан илҳомланган ҳолда танлаганини тушунтириб берган эди.
Яратилиш тарихи
Сен яйбаҳарни 2014-йилда ЁуТубеъга иккита видео жойлаштириш орқали тақдим этган[2]. Бунга қадар асбоб устида олти йил давомида иш олиб борган. Танқидчилар ҳалигача яйбаҳарнинг овозини мусиқа деб ҳисоблаш мумкинми ёки йўқми — аниқ бир фикрга кела олишмайди. Британиянинг „Cлассиc ФМ“ классик мусиқа радиоканали ўзининг онлайн шарҳида яйбаҳарни „мутлақо ғалати, қўрқинчли ва ажойиб товуш“ чиқарадиган „даҳо махлуқ“ деб атаган[3]. Ирландиядаги „Тҳе Жоурнал оф Мусиc“ мусиқа журнали яйбаҳар овозига „ҳамма нарсани ютиб юборади“ дея таъриф берган[4].
Тузилиши
Яйбаҳарнинг дизайни ва овозида Ғарб ва Шарқнинг таъсири яққол сезилади. Сен яйбаҳарни яратиш учун туркларнинг най, Африканинг товуши баланд барабани ва Австралиянинг диджериду каби бир нечта асбобларнинг асосини жамлаб олган. Бастакор Ян Ҳаниман яйбаҳарни „резонанс учун ёғоч корпус ўрнига пружина ва барабанлардан фойдаланилган виолончелга ўхшаш асбоб“ деб таърифлаган. Яйбаҳар оркестрларнинг торли чолғу асбобларига ўхшаб иккита барабаннинг ўртасига осилган икки узун торнинг устига ёғоч камончани уриш ёки уни сирғатиш: барабанларга зарба бериш ёки камончани асбобнинг юқори қисми бўйлаб ҳаракатлантириш усули билан чалинади; Яйбаҳар торлар ва жарангдор жисм ўртасидаги янги туташтирувчи воситалар тизимига асослангани билан бошқа чолғу асбобларидан фарқ қилади.
Фойдаланиш
- 2018-йилда британиялик бастакор Макс Рихтер режиссор Скотт Купер томонидан суратга олинган „Душманлар“ филми учун мусиқа яратишда яйбаҳардан фойдаланган[5].
- Ирландиялик қўшиқчи Муиреанн Ниc Амҳлаоибхнинг „Тҳар Тоинн / Сеаборне“ (2020) албомидаги „Порт На бПúcаí“ қўшиғи хонанданинг турмуш ўртоғи томонидан тайёрланган яйбаҳар ёрдамида ёзилган[6].

Манбалар
- ↑ Мортада, Далия. „Это не космическая одиссея, это яйбахар“ (английский). при.орг (19 августа, 2015).
- ↑ Берат Öздемир. „Яйбаҳар бй Гöркем Şэн“ (английский). ЁуТубе (3 ноября, 2014).
- ↑ „Этот инструмент — яйбахар — он звучит как конец света.“ (английский). Cлассиc ФМ (21 ноября, 2016).
- ↑ „Юмор моря.“ (английский). Тҳе Жоурнал оф Мусиc (30 апреля, 2020).
- ↑ Кермоуд, Марк. „Обзор фильма "Недруги" — да здравствует вождь темной западной одиссеи!“ (английский). Тҳе Гуардиан (7 января, 2018).
- ↑ Неэлй, Даниэл. „Ланкум аре аудиэнcе ҳит ин НЙC“ (английский). Тҳе Ириш Эcо.