Yaydoqchilar
Яйдоқчилар — пардақанотлилар туркумига мансуб наштарсиз текинхўр ҳашаротлар оиласи. 60 мингдан ортиқ тури маълум. Уларга гибробракон ва трихограмма яйдоқчиси киради. [1]Яйдоқчиларнинг қуртлари бошқа ҳашаротлар танасида ёки тухумида паразитлик қилиб яшайди. Яйдоқчиларнинг қорни учида узун тухум қўйгичи бўлади. Табиатда ўтлар устида пастлаб учиб юрган йирик яйдоқчиларни кўп учратиш мумкин. Яйдоқчилар тухум қўйгичи ёрдамида ҳашаротлар қурти терисини тешиб, унинг танасига тухум қўяди. Тухум қўядиган урғочи яйдоқчи қуртни миниб олганга ўхшайди. Шунинг учун бу ҳашаротлар яйдоқчилар деб аталади. Тухумлардан чиққан яйдоқчи қуртчалари капалак қурти танаси тўқималарини еб ўсадива аста секин уни ҳалок қилади. Бир қанча яйдоқчилардан зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик кураш олиб бориш мақасадида фойдаланилади. Го'за тунлами ва тунлам капалаклар қуртига қарши курашда трихограмма ва гибробракон яйдоқчилари фойдаланиб келинмоқда
Манбалар
- ↑ М.М. Абдулхаева Биология 2022.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |