Язид ибн ал-Волид ибн Абдулмалик (арабча: يزيد بن الوليد بن عبد الملك‎‎) (701-йил – 744-йил 3/4-октябр), асосан, Язид ИИИ номи билан танилган ўн иккинчи Умавийлар халифаси. 744-йилдан вафотига қадар ҳукмронлик қилган.

Язид ИИИ
арабча: يزيد بن الوليد‎‎

Язид ИИИ номи туширилган дирҳам
умавийлар халифалигининг 12-халифаси
Салтанат 744-йил 17-апрел – 744-йил 4-октябр
Ўтмишдоши Волид ибн Язид
Давомчиси Иброҳим ибн ал-Волид
Туғилиши 701-йил
Дамашқ, Билод аш-Шом, Умавийлар халифалиги
Вафоти 744-йил 4-октябр (43 ёшда)
Дамашқ, Умавийлар халифалиги
Тўлиқ номи
Язид ибн ал-Волид ибн Абдулмалик
Уй Марвонийлар
Сулола Умавийлар
Отаси Ал-Волид И
Онаси Шоҳи Африд бинти Пероз
Дини Ислом

Таваллуди ва оиласи

Язид нуфузли Умавийлар сулоласининг вакили эди. Отаси ал-Валиднинг Язиддан ташқари бир қанча ўғиллари бўлган. Ал-Яъқубий улардан ўн олти нафарининг[1], тарихчи ат-Табарий (вафоти: 923) ўн тўққиз нафарининг исмларини келтириб ўтган[2]. Язид ИИИ Умавийларнинг буюк халифаси Абдулмаликнинг невараси эди. Бувиси Валлада бинти ал-Аббос ибн ал-Жаз ал-Абсийя бўлган.

Язид халифа Волид И га канизак сифатида юборилган форс маликаси, Пероз ИИИ нинг қизи Шоҳи Африднинг ўғли эди[3].

Тарихчи Табарий Язидни баланд бўйли, келишган инсон дея таърифлаган.

Ал-Волиднинг тахтдан қулаши

Амакиваччаси ал-Волид ИИ нинг ҳукмронлиги даврида Язид Волиднинг ахлоқсиз ҳаракатларига қарши чиққан, ўша вақтда ал-Волид Бану Қайс арабларини қўллаб, яманликлар ва араб бўлмаган мусулмонларни камситган эди. Язидни эса бу йўлда Қадария ва Муржиия тарафдорлари қўллаб-қувватлаган[4]. Язид Дамашқ ҳудудига яширин йўл билан кириб, давлат тўнтариши орқали Волидни тахтдан ағдарган ва бунинг ортидан ғазнадаги маблағларни тарқатиб юборган[5].

Язиднинг ўзи томонидан келтирилган маълумотларга кўра, у Волидни кутиб олиши учун Абдулазиз ибн ал-Ҳажжож ибн Абдулмаликни ал-Бахрага юборган[6]. Абдулазиз салтанат келажагини ҳал этиш мақсадида қабила мажлиси (шўро) ташкил қилишни таклиф қилган. Волид эса бу таклифни рад этган ва унга қарши ҳужум ушутирган, бироқ ўзи томонидан уюштирилган айнан шу ҳужум оқибатида ҳалок бўлган[7]. Язид Волиднинг бошини найзага осиб, Дамашқ атрофида айланиб юрган. Шундан кейин Волиднинг ўзи томонидан меросхўр сифатида белгилаган ўғиллари Усмон ва Ҳакамни[8] ҳам қамоққа ташлаган[9].

Ҳимс шаҳри Язидга бай’ат қилишдан бош тортган, шунингдек, унга нисбатан яна бир қанча қарши ҳаракатлари ҳам бор эди[10]. Яна бир амакиваччаси, Арманистон ҳокими Марвон ибн Муҳаммад ибн Марвон Волидни қўллаб-қувватлаган, Волиднинг вафотидан кейин эса қасос олиш мақсадида Ироққа кириб борган[11]. Охир-оқибат, Язиднинг атрофида йиғилган.

Ҳукмронлиги

Язид Юсуф ибн Умарнинг ўрнига Мансур ибн Жумҳурни Ироқ ҳокими этиб тайинлаган. Кейинчалик, Юсуф ибн Умар қамоққа ташланган ва Холид ибн Абдуллоҳ ал-Қасрийнинг ўғли томонидан ўлдирилган. Мансур ибн Жумҳур Хуросон ҳокими Наср ибн Сайёрни ишдан бўшатмоқчи бўлган, бироқ Наср буни қабул қилмаган. Жудай ал-Кирмонийнинг қаршиликларига дуч келган Наср ибн Сайёр 13 йилдан бери Туркаш хоқонлигида яшаб келаётган Ҳорис ибн Сурайжни ортга қайтишга таклиф қилди. Ал-Ҳорис хоқон томонидан берилган қурол-аслаҳани кийибган ҳолда қайтиб келди ва Хуросонда кўплаб кишиларнинг уни қўллаб-қувватловига эришган.

Ўлими

Язид Умавийлар халифалигини 744-йил апрелдан 744-йил 4-октябргача бошқарган. Укаси Иброҳим ибн ал-Волидни ўзидан кейин халифалик тахти учун ворис қилган. Язид мия шиши[12] билан касалланиб, 744-йилнинг 3 ёки 4-октябр санасида вафот этган. Ўлимидан кейин укаси Иброҳим ҳокимиятга ўтирган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Биэстерфелдт & Гüнтҳер 2018.
  2. ↑ Ҳиндс 1990.
  3. ↑ Пҳилип Кҳури Ҳитти, Ҳисторй Оф Сйриа (Горгиас Пресс ЛЛC, 2004), 489
  4. ↑ вон Эсс, „Кадар“, Энcйcлопедиа оф Ислам 2нд Эд.
  5. ↑ Тҳеопҳилус. Қуотед Роберт Ҳойланд, Сеэинг Ислам ас Отҳерс Саw Ит (Дарwин Пресс, 1998), 660
  6. ↑ 1234 Чрониcле апуд Ҳойланд cонфирмс тҳис, 660; ит wас а фортресс неар Палмйра. 1234 анд Муслим соурcес диспуте овер wҳетҳер Wалид wас тҳере алл алонг ор wҳетҳер ҳе ҳад флед тҳере.
  7. ↑ Патриcиа Cроне, Год’с Cалипҳ (Cамбридге Университй Пресс, 1986), 127
  8. ↑ Тҳеопҳилус анд Муслим соурcес апуд Ҳойланд, 660-1
  9. ↑ Год’с Cалипҳ 124-5
  10. ↑ 1234 Чрониcле апуд Ҳойланд, 661
  11. ↑ Тҳеопҳилус апуд Ҳойланд, 661
  12. ↑ Дионйсиус оф Телмаҳре апуд Ҳойланд, 661 н 193

Адабиётлар

Язид ИИИ
Таваллуди: 701 Вафоти: 744-йил 3 ёки4-октябр
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Ислом халифаси
Умавий халифа

744-йил 15-апрелдан 3 ёки 4-октябргача
Кейингиси