Язидийлик - асосчиси Язид ибн Аниса бўлиб, унинг ақидасига кўра, ажам халқларининг биридан пайғамбар чиқиб, Қур’они каримдан бошқа китоб ҳам олиб келади ва Муҳаммад (с.а.в.) келтирган ислом динини мансух (бекор) қилади. Бу фирқанинг мазкур бузуқ ақидаси Қур’они каримнинг: «Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир...» (Аҳзоб, 40), деган оятига мутлақо зид. Аллоҳ таоло бу оятда Муҳаммад (а.с.)ни «Пайғамбарларнинг муҳри» деб атади. Зеро, ҳар бир муҳим ёзма ҳужжат сўнггида муҳр босилгани каби охирги пайғамбар келгач, пайғамбарлар китобига ҳам муҳр босилгандек бўлди. Язидийлик Аллоҳ таолонинг мазкур оятини кўр-кўрона инкор қилганликлари сабаб, аҳли сунна вал-жамоа наздида кофир саналади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 435.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.