Язиглар — сармат қабилаларидан бири. Маркази Шимолий Азов бўйи соҳиллари бўлган кўчманчиларнинг йирик ҳарбий-сиёсий иттифоқини барпо этганлар. Я. Волга бўйи ва Уралолди минтақаларида яшаб, мил. ав. ИИ асрдан Ғарбга янги яйловлар излаб силжиганлар. Я. хўжалиги асосини кўчманчи чорвадорлик ташкил қилган. Страбоншшт ёзишича, Я. дастлаб Азов денгизи бўйларида, сўнгра Днепрнинг ғарбидаги ҳудудда яшашган. Я. роксоланлар билан бирга Рим империясига қарши курашган сармат қабилалари орасида энг фаоллари бўлишган. Бу қабилалар Дунай бўйи вилоятларига ҳам ҳужумлар қилганлар. Мил. ав. 69 йил қишида улар Мёзияга бостириб кириб у ердаги Римнинг 2 когортасини тормор келтирганлар. Келаси йили яна чопқун қилишган, лекин бу сафар енгилганлар. Мил. И аср ўрталарида Я. Дунай ва Тиса дарёлари оралиғида яшашган. Я.нинг бир қисми Рим империяси чегараларига яқин ерда ўтроқлашган ва мил. ИИ асрда Паннонияга келиб жойлашган. Я. қолдиқлари илк ўрта асрларда Марказий Европанинг бошқа халқларига аралашиб кетишган.