Егор Иванович Иванин (1918.18.1, Тюмен вилояти, Сладковорни, 1979-йил, 6-август, Жиззах) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1939-йилдан Самарқанд вилоятининг Зомин туманида яшаган, тракторчи бўлиб ишлаган. 1938—40-йиллар армияда. 1941-йилдан фронтда. 1-Болтиқбўйи фронтининг 14танкка қарши қи-рувчи артиллерия бригадасининг батарея командири. Иванин 1944-йил 21-август да Литванинг Шауляй шаҳри учун бўлган жангларда жасорат кўрсатган. 1945-йил 24-мартда Каҳрамон унвонига сазовор бўлган. Урушдан кейин Жиззах вилоятидаги жамоа хўжаликларида, кейин Жиззах шаҳри заводларидан бирида шофёр бўлиб ишлаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил