Елена Лазаревна Ленина (1890-йил, 4-сентябр, Томск — 1980, Москва) — Ўзбекистон халқ артисти (1950). 1934-йилдан Максим Горкий номидаги Тошкент рус драма театрида ишлаган. Энг яхши роллари: Мадам Ксидас ("Интервенсия"), Василиса Карповна, Меланя ("Тубанликда", "Егор Буличёв ва бошқалар"), Кручинина, Кабаниха ("Айбсиз айбдорлар", "Момақалдироқ"), Миллер хоним ("Макр ва мухаббат"), Миссис Хиггинс ("Пигмалион"), Тўраева ("Сотқинлар"), Ҳожи она, Ҳожар ("Бой ила хизматчи", "Паранжи сирлари"), Ҳосият ("Шарқ тонги") ва бошқа Л. ижросига ҳарактерли роллар яқин бўлиб, яратган образлари тўлақонлилиги, ташқи ифода воситалари ва нут-қининг мукаммаллиги билан ажралиб туради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил