Yelena Obrazsova
Елена Василевна Образсова (7-июл 1939-йил, Санкт-Петербург — 12-январ 2015-йил, Леипзиг) — рус хонандаси (мецсо-сопрано). Халқ артисти (1976). Ленинград консерваториясини тугатган (1964). Тўлақонли ва кучли овоз, юксак вокал ҳамда драматик маҳорат соҳибаси. 1964-йилдан Катта театрнинг етакчи яккахон хонандаси. Опера саҳнасида Марфа („Хованшчи-на“, М. Мусоргский), Любаша („Шоҳ қайлиғи“, Н. Римский-Корсаков), Кармен („Кармен“, Ж. Бизе), Эболи, Азу-чена („Дон Карлос“, „Трубадур“, Ж. Верди) каби бош партияларни ижро этган. Консерт репертуаридан камервокал асарлари кенг ўрин олган. Европа, Осиё, Америка мамлакатларида гастролда бўлган. П. Чайковский номидаги (Москва, 1970), Ф. Виняс номидаги (Барселона, 1970) ва бошқа халқаро танловлар голиби. Глинка номидаги Россия Давлат мукофоти билан тақдирланган (1973).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |