Yelena Shirman
Елена Михайловна Ширман (1908—1942) — Иккинчи Жаҳон урушида фашистлар томонидан ўлдирилган россиялик яҳудий шоираси.
| Елена Михайловна Ширман | |
|---|---|
![]() | |
| Асл исми | Елена Михайловна Ширман |
| Таваллуди |
3-феврал 1908-йил |
| Вафоти |
1942 Ремонтное, Ростов вилояти, РСФСР, УССР |
| Тахаллуси | Ирина Горина, Алена Красношекова ва б. |
| Ижод қилган тиллари | рус |
| Фуқаролиги | СССР |
| Фаолият йиллари | 1928—1942 |
| Жанр | назм |
Ҳаётининг илк даври ва таълими
Елена Михайловна Ширман 1908-йил 3-февралда Россия жанубидаги Ростов-на-Дону шаҳрида туғилган. Отаси навигатор, онаси эса ўқитувчи бўлган. Ростов-Дондаги кутубхона коллежида ўқиган ва Ростов давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факултетига ўқишга кирган ҳамда ўқишни 1933-йилда тугатган. Ўқишни тугатгандан сўнг кутубхонада ва бир қанча музейларда ишлаган. 1937—1941-йилларда Горкий номидаги Адабиёт институтида Иля Селвинский қўлида таҳсил олган[1].
Фаолияти
Ширман ўз ишини илк бор 1924-йилда, аввал маҳаллий даврий нашрларда, кейинроқ Москвадаги „Октябр“ ва „Смена“ журналларида нашр эттира бошлаган. Шунингдек, халқ эртакларини йиғиш ва таҳрирлаш билан шуғулланган[2].
1933-йилдан 1936-йилгача турли соҳаларда, жумладан, бир гуруҳ тракторчиларда бухгалтер ва ўша пайтда Совет Иттифоқининг буғдой ўрим-йиғим машиналарининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган Селмашда ошхона ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Селмашда завод ишчиларининг фарзандларига адабиёт ва маданиятдан ҳам дарс берган. Горкий номидаги Адабиёт институтида таҳсил олаётган вақтда бир қанча маҳаллий нашрларга муҳаррирлик қилган ва иккита ёшлар газетаси — „Внуки Ленина“ ва „Пионерская правда“ га маслаҳатчи бўлган[2].
Иккинчи Жаҳон уруши бошида армияга чақирилган ва бу ерда кўплаб сатирик шеърлари нашр этилган „Прямие достопримечателности“ армия газетасининг муҳаррири бўлиб ишлаган. Шунингдек, плакатлар ва тарғибот варақалари учун нусхалар ёзган. Унинг „Бойсу Н-дивизии“ шеърий тўплами 1942-йилда нашр этилган[2].
Шахсий ҳаёти
Ширманнинг аксарият асарлари унинг Валерий Марчихин исмли ёш йигитга бўлган жавобсиз севгиси атрофида. Марчихин билан илк бор йигирма ёшида танишиб, 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёшларга ижодий ёзишдан дарс берар эди; Марчихин унинг энг умидли шогирди бўлган. 1930-йилларнинг охиригача Марчихин билан ёзишмаларни давом эттирган[2].
1939-йилда улар яна шахсан учрашишган. Бу вақтга келиб, Марчихин Қизил Армия сафида кўркам ёш аскар бўлган, Ширман эса ижтимоий жиҳатдан ноқулай, ёлғиз 31 ёшли аёл эди. Ширман йигитнга маҳлиё бўлиб қолган, унга кўп хатлар, у ҳақида шеърлар ёзган. 1941-йилда Марчихиннинг ўлими ҳақидаги хабарни олмайди ва шунчаки йигит уни қизиқтирмайди деб ўйлайди. Энг машҳур шеъри Марчихин билан видолашув мактуби шаклидаги „Последнеэ стихотворениэ“дир[2].
Ўлими ва мероси
1942-йил июл ойида вилоят Совет газетаси „Молот“ таҳририяти гуруҳи аъзоси сифатида фронт чизиғи бўйлаб сафарда Ростов вилоятидаги „Ремонтная“ темир йўл вокзалида фашистлар томонидан асирга олинади ва шундан бошқа хабар маълум бўлмаган. Йигирма йил ўтгачгина унинг ўлими тафсилотлари маълум бўлган. Вокзалга қўшни уйда яшовчи аёлнинг сўзларига кўра, Ширманнинг совет паспортида унинг яҳудий эканлиги кўрсатилган; Натижада, Ширман, ота-онаси билан бирга, ҳибсга олиниб, ўлдирилган Ростов яҳудийлари гуруҳига киритилган. Ширман фашистлар унинг ота-онасини отиб ташлаганини, кейин қабрларини қазишини кузатишга мажбур бўлган. Эртаси куни уни ечинтириб, қабрини қазишга мажбур қилишган, кейин белкурак билан уриб ўлдиришган. Гувоҳ Ширман дафтарларининг бир қисмини нацистлар улоқтирган ахлат қутисидан асраб қолишга муваффақ бўлган[2].
Ширманнинг шеърлар тўплами 1969-йилда Москвада нашр этилган ва унинг ижоди бир қанча рус тилидаги антологияларга киритилган[3]. Наталя Бакулина Ширман („Лена“) билан дўстлиги ҳақида маълумотни нашр этган[4]. Инглиз тилига таржима қилинган Ширманнинг шеърлари тўплами Рина Лапидуснинг „Ёунг Жеwиш Поэц Wҳо Фелл ас Совиэт Солдиэрс ин тҳе Сеcонд Wорлд Wар“ китобида учрайди, шоира Ширманни беихтиёр феминист деб таърифлаган[5].
Манбалар
- ↑ Лапидус 2014, с. 53.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Лапидус 2014.
- ↑ Руссиан Wомен Аутҳорс.
- ↑ Бакулина 2008.
- ↑ Лапидус 2014, сс. 54, 59.
Адабиётлар
- Лапидус, Рина „Элена Ширман (1908-42): Нотҳинг сwеэтер тҳан тҳе бодй оф а беловед ман“, . Ёунг Жеwиш Поэц Wҳо Фелл ас Совиэт Солдиэрс ин тҳе Сеcонд Wорлд Wар. Роутледге, 2014 — 53–80-бет. ИСБН 9781134516834.
- „Руссиан Wомен Аутҳорс: Антҳологиэс, Мемоирс, Диариэс, Cорреспонденcе, Аутобиограпҳй“. Университй оф Чиcаго Либрарй.
- Бакулина. „Мемориэс оф Элена Микҳаиловна Ширман Дуринг тҳе Греат Патриотиc Wар“ (2008).
