Yelena Smolyanova
Елена Александровна Смолянова (ўзбекча: Элена Александровна Смолянова; 1986-йил 16-феврал, Ангрен, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) — Ўзбекистон енгил атлетикачиси, ядро улоқтириш бўйича ихтисослашган. Ўзбекистон Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси. Ядро улоқтириш бўйича Осиё чемпиони, Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари совриндори, 2012-йилги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
| Шахсий ма'лумотлар | |
|---|---|
| Миллати |
|
| Туг'илиши |
1986-йил 16-феврал (36 ёш) Ангрен, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Спорт | |
| Спорт | Енгил атлетика |
Спортдаги фаолияти
2009-йилдан бошлаб у халқаро аренада чиқишни бошлади. Бу йил Бишкекда (Қирғизистон) ядро улоқтиришда 14,85 м натижа билан иккинчи ўринни эгаллади[1].
2012-йилда Бишкекда (Қирғизистон) Олимпия чемпиони — Татяна Колпакова совринлари учун ўтказилган халқаро мусобақада 17,02 натижа билан биринчи ўринни тутади. Олмаотадаги енгил атлетика бўйича Қозоғистон чемпионатида ҳам у 17,68 натижа қайд этиб, биринчиликка чиқади. Бироқ, Лондонда (Буюк Британия) ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида у саралаш босқичида 14,43 м натижа билан ҳам турнир финалига чиқа олмай, бор-йўғи 30-ўринни эгаллади[2].
2014-йилда Инчеон (Корея Республикаси) ёзги Осиё ўйинларида 15,45 м натижа билан еттинчи ўринни олади[3].
2016-йилда у учун ўта омадсиз якунланади ва Тошкент кубогида ядро улоқтиришда 13,48 м натижа билан иккинчи бўлади.
2017-йилда Ашхободда (Туркманистон) Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида ядро улоқтириш баҳсларида 15,60 м натижа билан кумуш медални қўлга киритади[4]. Олмаотада (Қозоғистон) „Ғусман Кўсанов хотираси“ халқаро мусобақасида 15,06 м натижа билан бронза медалига сазовор бўлади.
2018-йилда Теҳронда (Эрон) ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ядро улоқтиришда 15,54 метр натижа қайд этиб, олтин медал соҳибаси бўлади[5]. Жакартада (Индонезия) ёзги осиё ўйинларида у ядро улоқтиришда 15,74 м натижа билан аммо атиги бешинчи ўринни эгаллади[6]. Бишкекда (Қирғизистон) Олимпиада чемпиони — Татяна Колпакова совринлари учун ўтказилган халқаро мусобақада 17,12 м натижа билан биринчи, Тошкентдаги Ўзбекистон кубогида эса 16,27 м натижа билан биринчи ўринга сазовор бўлади.
2019-йилда спорт фаолиятини тугатиб, Ўзбекистон Миллий гвардиясида хизмат қилишга жўнаб кетади[7].
Манбалар
- ↑ „Елена СМОЛЙАНОВА | Профиле | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. 11-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2021-йил.
- ↑ ИОC. „Лондон 2012 шот пут wомен Ресулц - Олймпиc атҳлетиcс“ (инглизча). Олймпиcс.cом. 11-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2021-йил.
- ↑ „Ресулт | АТ | Спорц“. wеб.арчиве.орг (27-декабр 2014-йил). 27-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2021-йил.
- ↑ „Источник“. 2-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2021-йил.
- ↑ 2018-02-02 15:30:00. „Елена Смольянова принесла ещё одну золотую медаль в копилку сборной Узбекистана“ (русча). спорц.уз (2-феврал 2018-йил). Қаралди: 11-август 2021-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Атҳлетиcс - Wомен'с Шот Пут | Асиан Гамес 2018 Жакарта Палембанг“. wеб.арчиве.орг (26-август 2018-йил). 26-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2021-йил.
- ↑ „Смольянова Елена Александровна“. www.миллийгвардия.уз. 11-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август 2021-йил.